Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Себастьян Аллерда касаллик аниқланди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси форварди душанба тонгида соғлиғидан шикоят қилган. Қатор тиббий текширувлар футболчида саратон борлигини кўрсатди.
Аллер жамоасининг Швейцариядаги йиғинини тарк этди ва ихтисослаштирилган тиббий муассасада даволанади.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Аллерни «Аякс»дан 31 миллион еврога (яна 4 миллион бонус) сотиб олганди. Бу дортмундликлар учун клуб тарихидаги рекорд трансфер бўлганди.
Изоҳ (0)