Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Спартак» футболчиси Остон Ўруновга Суперлига клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Metaratings.

Фото: «Спорт-Экспресс»

Фото: «Спорт-Экспресс»

Ўруновга ҳозирда Ўзбекистон чемпионати етакчиси бўлиб турган «Навбаҳор» қизиқиш билдирмоқда. Остон маошининг қисқаришига рози бўлмаётгани музокараларда муаммоларни келтириб чиқармоқда. «Спартак» футболчини бу сафар ижарага бермоқчи эмас, уни сотиб юбориш истагида.

«Навбаҳор» аввалроқ ҳам Ўруновга қизиқиш билдирган эди.

Остон 2018-2019 йилларда «Навбаҳор» таркибида тўп сурган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг трансфер нархи 700 минг еврони ташкил этади.

Аввалроқ Ўруновга «Торпедо» ва «Химки» клубларидан таклиф борлиги хабар қилинганди. Бироқ 21 ёшли Остон янги жамоасидаги маоши «Спартак»да олаётганидан кам бўлишини истамаяпти.

Остон ўтган мавсумни «Уфа»да ижарада ўтказди. Унинг «Спартак» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова