«Миллий интеллектуал тараққиёт» (MИT, «Иннопрактика» бренди остида ишлайди) жамғармаси бош директори Катерина Тихонова Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) қошидаги импорт ўрнини босиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раисдоши бўлди, деб ёзади «РБК».
Катерина Тихонова Москва давлат университети Мураккаб тизимлар математик тадқиқотлари институти директори ўринбосари лавозимида ишлайди ва «Миллий интеллектуал тараққиёт» жамғармасини бошқаради, айни вақтда эса Миллий интеллектуал захира маркази (МДУ бўлинмаси)га раҳбарлик қилади. Иккала тузилма ҳам «Иннопрактика» бренди остида фаолият юритади.
Reuters ва Bloomberg агентликлари аввалроқ Тихоновани Россия президенти Владимир Путиннинг қизи деб атаганди. Бу ахборот расман на рад этилган, на тасдиқланган. 2015 йил декабрида матбуот анжумани чоғида Путин, шу жумладан, хавфсизлик масалалари юзасидан, ўз оиласини муҳокама қилмаслигини таъкидлаганди.
2022 йил апрелида АҚШ, Евроиттифоқ, Буюк Британия, Канада, Япония ва Австралия Тихоновага қарши киришни тақиқловчи ҳамда барча активлар ва ҳисобларни блокловчи санкцияларни киритган эди.
Изоҳ (0)