• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фақат ифлос қўллар орқали эмас: гепатит қандай йўллар билан юқиши мумкин?

    Бугунги кунда бутун дунёда 600 миллиондан ортиқ одам вирусли гепатит Б ва C билан оғрийди ва йилдан йилга касалликнинг тарқалиш тезлиги ортиб бормоқда. Инфексион хавфни минималлаштириш учун вирус юқтиришнинг энг кенг тарқалган йўллари, шунингдек, олдини олиш усулларини билиш муҳимдир.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Гепатит А

    Бу гепатитларнинг энг кенг тарқалган ва хавфсиз туридир. Гепатит А сурункали ҳолга келмайди, деярли ҳеч қачон ўлим билан тугамайди ва жиддий оқибатларга олиб келмайди. Ушбу турдаги гепатитдан ўзингизни ҳимоя қилишнинг энг осон йўли эмланишдир.

    Гепатит А қандай юқади?

    Ушбу касаллик ифлос қўллар касаллиги ҳам дейилади: вируснинг юқиш усули фекал-оғиздир. Бу шуни англатадики, ифлос сув, ювилмаган мева ва сабзавотлар, тоза ювилмаган идиш ёки сирт орқали, шунингдек, касал одам билан алоқа қилгандан кейин юқиши мумкин.

    Гепатит Б

    Бу касалликнинг энг хавфли туридир. Ҳар йили дунёда деярли 700 минг киши гепатит Б дан вафот этади. Ҳозиргача касаллик қўзғатувчисига бевосита таъсир қиладиган дори мавжуд эмас. Терапия фақат жигарни қўллаб-қувватлашга, сирроз ривожланишини секинлаштиришга қаратилган. Гепатит Б га қарши эмлаш ҳам мавжуд. Бу, биринчи навбатда, қон қуйишга муҳтож бўлганлар, диализ билан оғриган беморлар, сурункали гепатит Б билан касалланганларнинг оила аъзолари, тиббиёт ходимлари ва қон билан ишлайдиганлар, ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар учун тавсия этилади. Шунингдек, гепатит Б га қарши эмланиш илгари эмланмаган ва гепатит Б га қарши зарур ҳимоя воситаларига эга бўлмаган ҳар бир киши учун зарур. 35 ёшгача бўлган беморлар А ва Б гепатитларига қарши турар жойидаги поликлиникада бепул эмланиши мумкин.

    Гепатит Б қандай юқади?

    Гепатит Б вируси қон ва бошқа тана суюқликлари орқали юқади: тупук, сперма, вагинал секрециялар, она сути ва бошқалар. Вирусни юқиши учун жуда оз миқдордаги қон ёки бошқа суюқлик етарли бўлади — устара, маникюр асбобларини қўллашда инфекция бўлиши мумкин.

    Гепатит C

    Бу касалликнинг энг оғир шакли бўлиб, у «ёқимли қотил» деб аталади. Айнан гепатит C ўлимга олиб келадиган асоратлар — сироз ва жигар саратони билан кечади. Афсуски, бу вирусга қарши эмлаш ҳали мавжуд эмас, шунинг учун профилактика чораларини иложи борича эҳтиёткорлик билан бажариш муҳимдир.

    Гепатит C қандай юқади?

    Вирус хавфли инъекция ва қон қуйиш орқали юқади. Онадан ҳомилага юқиши жуда кам учрайди. Гепатит C уй шароитида устара ва тиш чўткаларини ишлатиш орқали юқиши мумкин. Маникюр пайтида, стоматологик муолажалар ва ички органларни стерил бўлмаган асбоб-ускуналар билан текшириш пайтида вирусни юқтириш хавфи мавжуд.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ: дунё бўйлаб 920 нафар болада келиб чиқиши номаълум гепатит аниқланди
    • Шифокорлар қаҳва ичиш жигарга қандай таъсир ўтказишини маълум қилди
    • Жигар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган 12 та тавсия

    05.07.2022, 11:46   Изоҳ (0)   19170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаммасига гормонлар сабабчи: уйқусизлик, чарчоқ, ортиқча вазн сабабини қаердан излаш керак?

    04.07.2022, 20:45

    Кўз ёш тўкишга арзийди: пиёзнинг соғлиқ учун 5 та фойдаси

    04.07.2022, 15:46

    Ҳеч қандай спортсиз: 15 дақиқада 100 килокалория йўқотишга ёрдам берадиган ҳаракатлар

    04.07.2022, 13:35

    Ҳар куни эрталаб сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш содир бўлади?

    04.07.2022, 09:26

    Герпес, конъюнктивит, аллергия — оддий қора чой ёрдамида даволаш мумкин бўлган касалликлар

    02.07.2022, 21:33

    Стресс белгилари: ёрдамга муҳтож эканингиздан дарак берувчи 10 та симптом

    02.07.2022, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.