Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввал хабар берилганидек, 25 июнь куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим олиш мажбурий қилиб белгиланмоқда. «Бепул умумий ўрта таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактаб ишлари, мактабгача таълим ва тарбия давлат назоратидадир» деб ёзилмоқда 41-моддага киритилаётган ўзгаришда.

Ушбу қўшимчалар президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни байрами муносабати билан йўлланган табрикда Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича кўрсатиб берилган асосий йўналишларнинг тўққизинчиси – «Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий халқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш», деган таклифидан ҳам келиб чиқади.

Киритилаётган ўзгартиришлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 4-йўналишида кўрсатилган халқ таълими соҳасини ривожлантириш борасида ўқув ўринлари сонини 6,4 млн.га, нодавлат таълим ташкилотлар улушини эса 8 %га етказиш, 699 номдаги янги дарсликлар ва мобил иловаларни, электрон малака ошириш платформаси учун 769 та видеодарс яратиш ҳамда 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш каби вазифаларга мувофиқ.

Ушбу қоиданинг Конституция даражасида белгиланиши боланинг бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини кафолатлайди.Мазкур қўшимчалар, давлат томонидан нафақат давлат таълим ташкилотларини ривожлантириш учун, шу билан бирга нодавлат ёки хусусусий таълим ташкилотлари ёхуд давлат хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотларини ривожлантириш учун шароит яратиши, яъни муҳим қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш, субсидиялар ёки имтиёзли кредитлар бериши каби йўллар билан ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар