• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституция ва маҳалла: ислоҳотлар йўлидан

    Шу кунларда 25 июнь куни кенг омма муҳокамаси учун эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилмоқда. Шу ўринда аҳолига энг яқин ва энг оммавий нодавлат бошқарув тизими бўлган маҳаллалар ҳудудини бошқариб келаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оид Конституцияга киритилаетган янгиликларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларимни билдирмоқчи эдим. Хусусан:

    Биринчидан, Конституциянинг 30-моддаси қуйидаги янги таҳрирда берилмоқда: «Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши шарт».

    Бу ерда фуқаролар манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар ҳам қарорлар қабул қилиш ваколатларига эга бўлганлиги сабабли фуқароларга уларнинг қарорлари билан танишиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асосий мазмун-моҳияти фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги зарур ахборотга эга бўлишга кафолатлар яратади.

    Бу эса қонун устуворлигини таъминлашга ва ҳуқуқий давлатни барпо этишга хизмат қилади. Мазкур конституциявий норма ўз моҳиятига кўра, фуқароларнинг Конституциянинг 29-моддасида мустаҳкамланган ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи ҳамда 32-моддада белгиланган жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи билан узвий боғлиқдир. Яъни, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш орқали бошқа конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун шароит яратадилар.

    Шунингдек, мазкур ҳуқуқлар «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида белгиланган.

    Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазкур моддасида белгиланган фуқароларнинг ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқишга бўлган ҳуқуқлари мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш соҳасидаги амалга оширилаётган изчил ва узлуксиз ислоҳотлар шароитида янгича мазмун билан бойитишга ҳамда ушбу конституциявий ҳуқуқни таъминлашнинг янги усул ва механизмлари жорий этишга хизмат қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида белгиланган нормаларни амалга оширишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралда қабул қилинган «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2761-сонли қарори муҳим аҳамият касб этди.

    Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра «Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумотларни ўз ичига олмаса, шунингдек улар билан танишиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлайди».

    Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти Россия, Литва, Эстония, Чехия, Швеция, Германия, Франция каби давлатлар конституцияларида ўрин олган.

    Иккинчидан, Конституциянинг 30-моддасига қуйидаги таҳрирдаги янги қисмни киритиш назарда тутилмоқда: «Ҳар бир шахс давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек, ноқонуний йўл билан олинган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга».

    Бу ерда, Далат раҳбаримиз 2019 йил 26 июндаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик сўзларида қад этдиларки: «Айни вақтда барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур. Ахборот майдонидаги турли баҳс ва тортишувлар, аввало ҳаққонийлик ва холислик тамойилларига асосланиши, қонун доирасида бўлиши, шахсий хусуматга, сохта обрў орттириш воситасига айланиб кетмаслиги, инсон шахси ва шаънини таҳқирлашдан йироқ бўлиши, бундай салбий ҳолатларга бизнинг медиамайдонимизда ўрин бўлмаслиги керак».

    Мазкур киритилаётган янгилик шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги, унинг ахборотдан эркин фойдаланиши учун зарур шароит ва кафолатларни яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга қаратилган.

    Бунда жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига кирадиган, жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига дахлдор ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмасликка, шунингдек, жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказишни олдини олиш, шунингдек бу соҳадаги уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг рўёбга чиқарилишини таъминлашни кўзда тутади.

    Шу ўринда фуқаролар тўғрисида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқини бузганлик учун тегишли жавобгарлик белгилаш лозимлигини кўзда тутади.

    Бу борадаги ҳуқуқларнинг айрим холатлари «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралда қабул қилинган «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2761-сонли қарорида ўз аксини топган.

    Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти Россия, Литва, Эстония, Чехия, Швеция, Германия, Франция каби давлатлар конституцияларида ўрин олган.

    Учинчидан, Конституциянинг 35-моддаси қуйидаги таҳрирда берилмоқда: «Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга».

    Бу ерда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз худуди доирасида аҳоли манфаатларини хал этиш юзасидан ўттиздан ортиқ ваколатга эгалиги қайд этилган. Ундан ташқари, мазкур органлар маҳаллий худудда жойлашган ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида тегишли ҳуқуқларга эгадир. Мазкур вазифа, ҳуқуқ ва ваколатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқароларн манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш вазифасини келтириб чиқаради ва юклайди. Шунга кўра, ҳар бир шахснинг ваколатли давлат органларига, муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқининг конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқларини химоя қилишдаги имкониятлари ва масъуллигини янада кучайтиришга хизмат қилади.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакатимизнинг барча ҳудуди ва аҳолисини қамраб олган, шунинг учун улар ўз хизматларини ҳар бир фуқарога қаратиш имкониятига эга. Мурожаатлар орқали барча фуқаролар билан мулоқотда бўлиш имкониятини яратиш ҳар бир шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки мамлакатимизда яшаб келаётган барча хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.

    Конституцияга киритилаётган янгиликлар маҳаллаларни инсон ҳуқуқларини кафолатлаш ва ҳимоя қилиш, шахс манфаатларини таъминлашдаги имкониятларини янада кучайтиришга қаратилган.

    Х. Рўзметов,

    юридик фанлар доктори

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    01.07.2022, 16:30   Изоҳ (0)   14345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ҳарбий хизматга борган 18 ёшли йигит уйига ўлик ҳолда қайтгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    01.07.2022, 16:23

    Қашқадарёда нотариус 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни 2016 йилда гаровга олган бўлиб чиқди. Адлия бошқармаси ҳолатга изоҳ берди

    01.07.2022, 15:02

    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    01.07.2022, 14:53

    Заковатчилардан дастурчиларгача. «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил қилинган 8 та павильондан репортаж

    01.07.2022, 14:40

    Қашқадарёдаги рейдда иштирок этгани келган Бухоро вилояти ЙПХ ходимини машина уриб кетди

    01.07.2022, 14:21

    Навоий ИИБнинг ёш ходимлари «Зукко китобхон» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди

    01.07.2022, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:35

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    Муроджон Азимов Паралимпия ўйинлари совриндорига уй совға қилганди. Тадбиркор уй пулини ололмай сарсон

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:21

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16

    “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олишни режалаштирди

    Спорт | 3 июн, 18:11

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Лайфстайл | 3 июн, 17:59

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.