Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистондаги айрим банкларда доллар сотиб олмоқчи бўлган жисмоний шахсларга валюта шохобчасида нақд валюта қолмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк бундай хабарларни рад эди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, айни пайтда республикадаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган ва уларда жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда.

Жумладан, ҳолат юзасидан «Халқ банки», «Ипак йўли банк», Trastbank, «Капиталбанк», «Ҳамкорбанк», «Микрокредитбанк», «Агробанк», «Инфинбанк» ва «Ипотека» банк нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқлигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар