Ўзбекистонда 1 июлдан республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий веб-сайти орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин бўлади.
Магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)