Ярим ҳимоячи Анхель ди Мария «Ювентус» футболчисига айланади.
Goal нашрига кўра, аргентиналик ярим ҳимоячи Турин клуби таклифини қабул қилган. Томонлар бир йиллик шартнома имзолайди. Ҳозирда томонлар сўнгги тафсилотлар ва бюрократик масалаларни ҳал қилмоқда.
Аввалроқ ҳам томонларнинг музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ ўшанда футболчига «Барселона» ҳам асосий даъвогарлардан бири бўлиб турганди ва Анхель бир қарорга кела олмаётганди.
Ушбу ёзда «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этган ди Мария 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида ўйнаш учун яна бир мавсум Европада ўтказишни ва кейин Аргентинага қайтишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 31 ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳ (0)