Туркманистон тез орада Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда 23 июнь куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Рашида Мередов Афғонистоннинг Туркманистондаги Муваққат ишлар вакили Муҳаммад Фазел Собир билан учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда «Хроника Туркменистана».
«Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркманистон Афғонистоннинг Хост ва Пактика вилоятларида содир бўлган даҳшатли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлаб, ушбу мамлакат халқига самимий ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди», — дейилган Туркманистон ТИВ баёнотида.
22 июнга ўтар кечаси Афғонистоннинг марказий минтақасида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда 1,5 минг киши ҳалок бўлди ва 2 минг киши жароҳат олди. Жабрланганлар сони ортиши мумкин.
Апрель ойида Туркманистон Украинага ҳам гуманитар ёрдам юборган эди.
«Хроника Туркменистана» қайд этишича, 20 июнь куни эрталаб Туркманистоннинг Болқон вилояти жанубида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлган. Туркманистон давлат ахборот агентликлари мамлакатда содир бўлаётган табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида хабар бермайди. Шунингдек, мамлакат ўз аҳолисига ёрдам ҳам кўрсатмайди, дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)