Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий ташкилотнинг разведка бўлинмасига янги раҳбар этиб генерал Муҳаммад Козимийни тайинлади. Бу ҳақда РФИ хабар қилган.
Козимий мазкур лавозимда Ҳусайн Тойибни алмаштирди, у идорага 12 йил давомида раҳбарлик қилганди. Тойиб Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондонининг маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган.
Козимий разведка ташкилоти бошлиғи лавозимига келгунига қадар корпуснинг контрразведка бўлимини бошқарган.
Al Arabiya нашрининг қайд этишича Козимийнинг тайинлови Эрон ислом инқилоби муҳофизалари корпусининг бир қатор аъзолари, Эрон ҳарбийларига алоқадор одамларнинг ҳалок бўлгани оқибатида амалга оширилган.
Эрон ислом инқилоби муҳофизалари корпуси разведка ташкилоти 2009 йилда ташкил қилинган ва Эрон ахборотлаштириш вазирлиги билан параллел равишда иш олиб боради, вазирлик ҳам разведка, контрразведка ва аксилтеррор операцияларини амалга оширади.
Изоҳ (0)