• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус билан кўпроқ неча ёшдагилар касалланаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистонда дунё бўйича оммалашаётган омикрон штаммининг янги мутациядаги варианти тарқалаётгани тўғрисида хабар берилганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда асосан 20-29 ёшдаги фуқаролар орасида касалланиш ҳолати кузатилмоқда.

    Ўзбекистонда 22 июнь ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 239 895 нафарни ташкил этиб, улардан 237 791 нафари (99 фоиз) соғайган, 1 637 нафари (0,7 фоиз) вафот этган. 22 июнда — 98 кишида, 19 июнда — 93 кишида, 18 июнда 108 кишида, 17 июнда 90 кишида, 16 июнда 59 кишида касаллик қайд этилганди.

    Республика бўйича рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили: 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 3-4 фоизни, 15-19 ёшдагилар 2-3 фоизни, 20-29 ёшдагилар 24-25 фоизни, 30-39 ёшдагилар 16-17 фоизни, 40-49 ёшдагилар 14-15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 9-10 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 16-17 фоизни ташкил этмоқда.

    Касаллик манбаи, жумладан: 35-40 фоиз ҳолатда оиладан, 15-20 фоиз ҳолатда бемор қўшнилари ёки қариндошларидан, 7-8 фоиз ҳолатда жамоат жойларида, 5-8 фоиз ҳолатда иш жойида юқтириб олингани аниқланган.

    ЖССТ томонидан дунё мамлакатларида омикрон штаммининг Stealth-Omicron BA.2 варианти устувор штаммга айлангани таъкидланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу штамм аниқланиб, ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда ушбу штаммнинг учраётгани кузатилмоқда.

    Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67,0 фоизида Омиcрон, ва 33,0 фоизида омикрон штаммининг янги мутациядаги Stealth-Omicron BA.2 варианти топилган.

    Шу билан бирга, мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошган. Улардан: 1-босқич эмланганлар 20 550 541 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 856 230 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 355 055 нафарни ташкил қилган.

    12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 587 480 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан: 1-босқич эмланганлар 863 351 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 675 766 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 48 363 нафарни ташкил қилмоқда.

    «Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган 2 йил давомида айнан июль август ойларида касалланиш кўтарилгани қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга.

    Аҳоли орасида коронавирус касаллиги диагностикаси, клиникаси ва махсус профилактикаси (эмлаш тадбирлари ва бустер дозанинг аҳамияти) бўйича барча турдаги оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишимиз зарур», — дейди Нурмат Отабеков.

    Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёда омикроннинг янада юқумли мутацияси тарқалаётгани ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, халқаро экспертлар омикроннинг янги версиялари дунё бўйлаб кенг тарқала бошлаганидан хавотир билдиришган. BA.2.12.1 субварианти — шулардан бири.

    «BA.2.12.1 бошқа мутацияларга нисбатан антитаначаларга осонроқ «чап бериш» хусусиятига эга. Қолаверса, юқувчанлиги, трансмиссивлиги омикроннинг BA.2 версияга нисбатан 23-27 фоиз юқори», – дейилади вазирлик ахборотида.

    Қўшимча қилинишича, мазкур мутациянинг ўчоғи Нью-Йорк шаҳри ҳисобланади. У бутун Қўшма Штатларни шиддат билан «забт» этмоқда. Ҳатто мамлакатнинг қатор штатларида аллақачон доминантга айланиб улгурган.

    Мавзуга доир:

    • Россияда омикрон штаммининг янада юқумлироқ БА.4 варианти аниқланди
    • Омикрон штаммининг 6 та яширин симптомлари ҳақида маълумот берилди
    • Омикрон енгил кечадиган касаллик эмас — ЖССТ
    • Билл Гейтс омикрондан кейин коронавирус билан касалланиш камайишини прогноз қилди

    24.06.2022, 15:42   Изоҳ (0)   23321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда юк машинаси Damas’лар ортилган трейлерга келиб урилди

    24.06.2022, 15:34

    Ўзбекистонда 29 июнгача ҳаво ҳарорати 45 даражагача исийди

    24.06.2022, 15:23

    Ўзбекистонда синов тариқасида «ақлли» сув ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Бундан аҳоли нима ютади? (видео)

    24.06.2022, 14:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар вакили Ғузор ТТБни текшириш билан овора. Вафот этган қизалоқнинг тўрт ёшли укаси эса ёрдамга муҳтож

    24.06.2022, 14:32

    Ўзбекистонда ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

    24.06.2022, 14:11

    Ўзбекистонда педагогика йўналишида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилмоқда

    24.06.2022, 13:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.