«Ўзгидромет» 25—29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келишидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, ушбу кунларда мамлакат ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати:
- 25—28-июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 42-44 даражагача;
- 25—29-июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45 даражагача;
- 26—29-июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)