• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда синов тариқасида «ақлли» сув ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Бундан аҳоли нима ютади? (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг бир қанча ҳудудларига синов тариқасида «ақлли» сув ҳисоблагичлари ўрнатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли муҳокама ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Хўш, ичимлик суви учун мўлжалланган ҳисоблагичлар қайси ҳудудларга ўрнатилмоқда, жараён қачон якунланади, бундан аҳоли нима ютади-ю нималарни бой беради? «Дарё» мухбири шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида «Ўзсувтаъминот» АЖ Метрология ва стандартлаштириш бўлими мутахассиси Аъзамхўжа Бўрихўжаевга мурожаат қилди.

    Аъзамхўжа Бўрихўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг уч ҳудудида пилот лойиҳалар амалга оширилмоқда, яъни синов тариқасида «ақлли» сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ишлаш принциплари ўрганилмоқда.

    «Хусусан, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 80 та хонадонга Франциянинг SUEZ компанияси маҳсулоти бўлган сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Уларнинг қандай ишлашини билиш ва турли шароитларда синаб кўриш мақсадида 40 таси кўп қаватли, 40 таси ҳовли уйларга жойлаштирилди.

    Аъзамхўжа Бўрихўжаев

    Аъзамхўжа Бўрихўжаев
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Миробод туманида Жанубий Кореянинг иккита компанияси билан ҳамкорликда икки хил синов лойиҳа амалга оширилмоқда. Биринчиси, Шин Донг-А Electronics CО, LTD компанияси билан имзоланган меморандумга асосан, Қўйлиқ-1 мавзесида 610 дона сув ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда биллинг тизимига уланиш белгиланган эди. Айни пайтгача 18 та кўп қаватли уйларга 500 дона сув ҳисоблагич ўрнатилди ва жараён давом этмоқда. Ушбу ҳисоблагичлар электромагнитли бўлиб, тармоқдаги носозликларгача маълумот бериш имконияти мавжуд.

    Қўйлиқ-2, Қўйлиқ-3 ва Қўйлиқ-4 мавзеларида эса К-Water корпорацияси билан имзоланган меморандумга кўра, 7 минг 850 дона сув ҳисоблагич ўрнатиш ва биллинг тизимига уланиш кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар 1 минг 900 дона сув ҳисоблагич ўрнатилди.

    Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги юзлаб кўп қаватли уйларга Туркиянинг «Луна» компанияси ишлаб чиқарган ҳисоблагичлар жойлаштирилган», — дейди мутахассис.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Унинг айтишича, мазкур ҳисоблагичлар бепул ўрнатилмоқда, бунинг учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Барчаси синов лойиҳа асосида инвесторлар маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда.

    «Ўрнатилган ҳисоблагичлар синовдан ўтиб бўлгач, мутахассис, экспертлар хулосаси олинади. Уларнинг хулосасига асосан, ҳисоблагичларни амалиётга жорий этиш ёки этмаслик бўйича бир қарорга келинади.

    Барчаси ҳозир ҳам синовда. Биз уларни турли шароитларда синаб кўришимиз керак. Чунки ҳисоблагичлар фақат Тошкент шаҳри аҳолиси учун мўлжалланмаган. Вилоятлардаги ҳовли уйлар, олисдаги хонадонларга ҳам ўрнатилади. Қорли, ёмғирли кунларда ер тагида қолиб кетиш, сув босиш ҳолатлари бўлади. Қисқаси, қишдаги совуққа ҳам, ёздаги иссиққа ҳам қай даражада чидамли эканлигини билишимиз лозим. Бунинг учун эса вақт керак», — дейди Аъзамхўжа Бўрихўжаев.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Ўзсувтаъминот» АЖ вакилининг қайд этишича, «ақлли» ҳисоблагичларнинг иши компьютер тизими томонидан бошқарилади. Бу маълумотларни баҳолаш, тўплаш ва қайта ишлаш босқичида инсон омилини камайтиради.

    «Давлат раҳбарининг 2022 йил 24 майдаги қарорига асосан, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда сув ҳисоблагични турига нисбатан бўлган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу жараён якунига етган. Амалдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга асосан, тендер савдолари эълон қилинади ва маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар тендер савдоларида қатнашиши мумкин. Улар фақат техник талабларга риоя қилган сув ҳисоблагичлар билан иштирок этади.

    2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига даврий қиёслов муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш белгиланган.

    Синов тариқасида ўрнатилаётган ҳисоблагичларнинг афзаллиги шундаки, мазкур ҳисоблагичларга ортиқча аралашув бўлмайди, инсон омили йўқолади, коррупцион ҳолатларга барҳам берилади, қоғозбозликка чек қўйилади. Шунингдек, ҳар ойнинг маълум бир санасида ҳисоблагичнинг ўттиз кунлик маълумотлари биллинг базага келиб тушади. Ҳисоблагичлар масофадан маълумот узатади. Фақатгина техник носозликлар бўлганида муаммони бартараф этиш учун мутахассис ажратилади. Қолган пайтларда аҳоли хонадонига борилмайди. Авваллари ходимларнинг уйма-уй юриб, ҳисоблагич кўрсаткичларини текширишга сарфлаган вақти энди сув таъминоти тармоқларининг техник ҳолатини яхшилашга йўналтирилади», — дейди Аъзамхўжа Бўрихўжаев.

    Мутахассис сув ҳисоблагичнинг афзаллиги ҳақида гапираркан, ҳисоблагич ўрнатган хонадон бир ойда ўртача 3 куб сувга, ўрнатмаганлар эса ойига 9 куб сувга тўлов қилаётганини таъкидлади.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    Мавзуга доир:

    • Қарийб 1,2 триллион сўм: Ўзбекистон аҳолисининг ичимлик сувидан қарзи ортиб бормоқда (видео)
    • Сурхондарёда ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиш орқали 390 млн сўм зарар келтирилгани аниқланди
    • Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти оғир ҳолатдаги 1545 та маҳалла сув билан таъминланади

    24.06.2022, 14:52   Изоҳ (0)   19062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар вакили Ғузор ТТБни текшириш билан овора. Вафот этган қизалоқнинг тўрт ёшли укаси эса ёрдамга муҳтож

    24.06.2022, 14:32

    Ўзбекистонда ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

    24.06.2022, 14:11

    Ўзбекистонда педагогика йўналишида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилмоқда

    24.06.2022, 13:52

    Ўзбекистонда дам олиш куни 45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

    24.06.2022, 13:20

    Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди

    24.06.2022, 12:46

    Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

    24.06.2022, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.