• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Онамга 33 сўмлик меҳр бера олмадим». Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ота-онаси ҳақидаги таъсирли ҳикоялари (фото, видео)

    Ўзбек шоу-бизнеси оламидагиларнинг кўпчилигини ота-онаси билан боғлиқ йиғлатадиган, ўйлашга, фикрлашга ва ибрат олишга сабаб бўладиган хотиралари бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мусиқа ва кино олами вакиллари «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга ота-онаси ҳақидаги таъсирли ҳикояларни сўзлаб берди.

    «Дадам шу дардимни сўраб, ўзларига олганлар»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Санъатга энди кириб келаётган 1991—1992 йиллар эди. Балки «менга кўз тегдими», деган фикр ҳам йўқ эмас. Ётиб қолдим. Жуда ҳам ёмон пайтларни бошимдан ўтказдим. Ҳозир ота бўлиб ўша вазиятимда ота-онамга қанчалар қийин бўлганини биляпман, сезяпман. Дунёда ҳеч бир ота-она фарзандининг ёмон ҳолатини кўрмасин.

    Дадам бизни шу даражада яхши кўрардиларки, бизни дунёга ишонмас эдилар. Уч-тўрт ой ётиб қолганимдан сўнг, миямда шамоллаш бўлиб, менингит бўлиб қолдим. Кейин яна тўрт ой бу касал билан ҳам ётиб қолдим. Жуда хавфли бўлди. Деярли бир йилга яқин тўшакда ётдим. Ташқарига чиқа олмадим, бирор жойга бора олмадим, озиб, ўзимни таний олмайдиган даражага келиб қолдим. Ойнага қараганимда қўрқиб кетардим.

    Барибир ота, ота эканда. Отам устимда туриб Аллоҳга нола қилганлар. «Боламни дардини олиб, менга бергин, болам қийналмасин», деб дуо қилдилар. Буни ўз қулоғим билан эшитганман. Дадам шу дардимни сўраб, ўзларига олганлар. Шу воқеадан сўнг кундан кунга яхши бўлиб кетавердим, дадам эса икки йилга бормай вафот этдилар.

    Дадам темир йўлчи бўлиб ишлаганлар. Жуда бақувват инсон эдилар. Ҳар куни 30-40 км пиёда ишга бориб келардилар. Лекин шу воқеадан кўп ўтмай оламдан ўтганлар.

    Баъзида ўйлаб қоламан, биз оталаримизга мос фарзанд бўла олдикмикан, муносиб бўлиб, ҳурматларини жойига қўя олдикмикан, дейман. Ҳозиргача шу фикр менга тинчлик бермайди. Қийналаман.

    Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ артисти

    «Бошимни ўртага қўяр эдим, аммо…»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    (Кўзда ёш билан) Худодан бир кунга онамни қайтариб беришини сўрайман. Қайтариб берса онамни бошимдан туширмасликка, бошимни ўртага қўйиб қасам ичаман. Бермайди. Онам ва отамни кўргим келади. Шу армоним бор холос. Қолган ҳаммаси яхши, худога шукр. Куч-қувват, ақл-заковат, оила, фарзанд берди. Ҳаммаси яхши. Кўп фарзандларга ота-онаси ҳамма нарсани муҳайё қилади, лекин фарзанд уларни барибир хафа қилиб қўяди. Қари чолларни, онахонларни кўрсам хурсанд бўлиб кетаман. Кўп фарзандлар ота-онаси қариганида жеркиб муомала қилади. Қайнотамнинг бир оёқлари йўқ, ногирон эдилар. Уларни ўзим хоҳлаб, чин дилдан бориб, ҳафтада бир марта чўмилтириб келардим. Хурсанд бўлиб қолардилар.

    Аъзам Шокиржонов, актёр

    «Онам ҳақида гапира олмайман»…

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    (Кўзда ёш билан) Онангиз вафот этса, унинг учун нималардир қилган бўлсангиз ҳам, нимагадир улгурган бўлсангиз ҳам, худдики ҳеч нимага улгурмаган, ҳеч нима қилмаган одамдек бўлиб қоларкансиз. Онам ҳақида гапира олмайман. Кечирасиз.

    Сардор Мамадалиев, хонанда

    «Онамга 33 сўмлик меҳр бера олмадим»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    (Кўзда ёш билан) Буни қайтариб бўлмайди. Буни қайтара олмайсиз. 2001 йил, жума куни ўғлим Темурга «юр бувингни кўриб келамиз», дедим. Менга Тожикистондан хабар келмаган, биров телефон ҳам қилмаган. Ҳар доим чегарадан азоб-уқубат билан ўтардим. Ўша куни ёмғир челаклаб қуяётганди. Лекин айнан ўша куни чегарадан осонлик билан ўтганман.

    Ҳар доим бозорга бориб онамга қўй гўшти ва нок олардим. Бу сафар ҳам шундай қилиш учун бозорга бордим. Бозорда жияним югуриб келиб «Маъруф тоға», деди ва жим бўлиб қолди. Унга қараган заҳотим нима бўлганини тушундим.

    Онам раҳматли мени келишимни эрталаб соат 11 гача кутган эканлар. Кўчага қараб ётган ҳолатда жонлари узилган экан. Одамлар «Маъруф келмагунича чиқармаймиз», дейишаётган экан.

    Онамни ёнига бориб, уларни ўпганимда, сўнгги нафасларини чиқардилар. Ҳеч қачон оғримаган юрагим, ўшанда биринчи маротаба оғриб, ўтириб қолганман.

    Қийин бўлган.

    Иккинчи синфда ўқиб юрганимда дадам вафот этган бўлсалар, кейинги ҳаётимдаги барча яхшиликларни онамдан кўрганман. Онамнинг 33 сўм пенсияси билан ўқиганман. 33 сўмдан 3 сўмини ўзларига олиб қоларканларда, 30 сўмини менга бериб юборар эканлар. У вақтда ҳам ижарада яшардим. Ҳамиша «онамга 33 сўмлик меҳр бера олмадим», деб ўзимни қийнайвераман.

    Ҳар доим сиқилиб, азоб тортган вақтимда жиянимни тўйини кўраман. У тўйда бошловчи «эндики сўзни Зуҳрахон онага берамиз», деган жойи бор. Онам тўйда ўзбекона рўмоллар, кўйлак лозимларда кулиб, мен билан ўйнаганлар. Ўша ерда онамни қучоқлаб йиғлаган эканман. Уйда аёлимни бошқа хонага чиқариб, фақат шу лавҳани кўриб йиғлайман.

    Онам билан видолаша олмаганим бутун умрлик, қайтариб бўлмайдиган армоним бўлиб қолди.

    Маъруф Отажонов, актёр, режиссёр

    «Ҳозир эшикни очганимда улар йўқлар»…

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Онам ҳақида гапирсам, онамни эсласам ўпкам тўлади. Она ҳақида ашула айтиб, айта олмай қоламан. Ёки қўшиқ авжига келганда йиғлаб юбориб, тўхтаб қоламан.

    Наманганга ўқишга кирган вақтимда онам «ғалати тушлар кўряпман, тушимда сени уришибди», деганлар. Шу гапдан сўнг ўқишни ташлаб, ота-онамни ёнига келиб олганман. «Мен сабаб сиқилишмасин», деганман.

    Ота-онам мени шу кунларимни, уй-жойимни, роҳатимни кўра олмадилар. Бу энг катта армоним.

    Онам раҳматли бирор жойга борсалар, у ердаги яхши уй-жойларни кўриб, ҳавас қилиб келардилар. Мен худди улар таърифлаганларидек уй-жой қурдим, аммо буларнинг биттасини ҳам улар кўролмадилар. Авваллари жуда оғир шароитда яшаганмиз.

    Тошкент шаҳри ёки Фарғона шаҳрига кўчиб келиб, ижод қилмаслигимизни, яшамаслигимизнинг сабаби айнан ота-онамиз бўлган. Уйимизда бирор нарсага қўл чўзсак уни ё дадамиз, ё онамиз ишлатган бўладилар. Уларнинг чироғини ёқиб туриш учун ҳам бошқа жойларга кетмайман.

    Кечқурун 2 ёки 3 да уйга келиб, дадам ҳам, онам ҳам уйғонмасинлар, деб эшикни тагидан қўлимни тиқиб, тиргакни олиб, ўзимга ҳам эшитилмайдиган даражада аста очган вақтимда, эшик орқасида онам турган бўлардилар. «Сени қараб тур, эртага дадангга айтиб бераман», дердилар. Ҳозир эшикни очганимда улар йўқлар. Армонлар эса мен билан биргаликда улғаймоқда…

    Абдужалил Қўқонов, хонанда

    «Онамга йиғлаб, «бўлди, ўқимайман, бозорга чиқиб савдо қиламан, деганман»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Оилада дадам билан боғлиқ ҳолатлар менга «ишлагин, ишлашинг керак», деган туйғу берган. «Ўлиб кетсам ҳам оиламни шу ҳолатдан, камбағалликдан чиқараман», деб ўзимга ўзим сўз берганман.

    Бир куни онам «бозорлик қилиб кел», дегандилар. Мен велосипедда бозорликни олиб қайтаётганимда, велосипед синиб кетди. Кейин бир елкамга оғир бозорликларни, бир елкамда синган велосипедни олиб, уйга қайтаётганимда, дадамнинг 3-4 та яқин ўртоқлари йўлда туришган экан. Дадамнинг исмлари Ҳакимжон. Уларга салом бериб, ёмғирда, лойда базўр юкларни кўтариб ўтиб кетаётганимда «ҳа Ҳакимжоннинг ўғли қалейсан, яхшимисан, «велигинг» синиб, дабдаласи чиқибди-ку, худди дадангга ўхшаб», дейишган. Уйга қандай келганимни билмайман. Онамга йиғлаб, «бўлди, ўқимайман, бозорга чиқиб савдо қиламан, деганман.

    Аҳад Қаюм, шоир, актёр

    Мавзуга доир: 

    • Оғабек Собиров узоқ йиллар давлатнинг асосий тадбирлардан «тушиб қолиши» сабабига ойдинлик киритди (видео)
    • Оғабек Собиров ўғилларининг қўшалоқ тўйига «бир миллиард сўм сарфлаган» деган гап-сўзларга ойдинлик киритди (видео)
    • «Қурилиш: Усмон» сериалида рол ижро этаётган актёр Маъруф Отажонов Туркия телеканали томонидан эътироф этилди (видео)
    • Хонанда Абдужалил Қўқонов ўзига тегишли бўлган тўйхонани МИБ тортиб олганини маълум қилди (видео)
    • «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)
    • Сардор Мамадалиев уни қўшиқларни бузиб куйлашда айблаганларга муносабат билдирди (видео)
    • «Аллоҳ деган сўзни айтиш мумкин бўлмаган». Сардор Мамадалиев клипида тор ва келин кўйлак «запрет» бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    24.06.2022, 13:54   Изоҳ (0)   36759
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Саида Мирзиёева Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари билан «Лазги» балети томошасида

    22.06.2022, 12:56

    Француз ҳайкалтароши Луиза Буржуанинг пўлат «Ўргимчак» асари 40 миллион долларга сотилди

    17.06.2022, 16:49

    Ўзбекистон Design Miami/Basel халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

    16.06.2022, 22:10

    «Руслан Шарипов дарвеш одам эди». Жавоҳир Зокиров «Руслан Шариповни дўстлари йўқламай қўйган», деган гапларга изоҳ берди

    12.06.2022, 14:51

    Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тага етди

    08.06.2022, 07:56

    Юлдуз Усмонованинг эри шов-шувли «парда воқеаси» аслида қандай бўлгани ва концерт харажатларига ойдинлик киритди (видео)

    05.06.2022, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.