• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Деҳқонободда хонадонларга ичимлик суви қувури тортиляпти, аммо туманда сантехник йўқ». Зоир Алиқулов касб-ҳунар мактаблари эҳтиёждан келиб чиқиб кадр тайёрламаётганини айтмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунар мактаби битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласида фикр билдириб, «Деҳқонободда деярли барча хонадонларга ичимлик суви қувури тортилмоқда. Аммо бизда ҳалигача сантехник йўқ», деди. Бу ҳақда ҳоким мактаб битирувчилари билан мулоқотида гапириб, масъулларга таклиф берганини айтиб ўтган.

    Зоир Алиқулов.

    Зоир Алиқулов.
    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

    «Тумандаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар туман учун керакли кадрни тайёрласин. Масалан бугунги кунда туманда аҳоли хонадонларига ичимлик суви қувурлари тортилмоқда. Ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви кириб боряпти. Демак, аҳолида сантехник хизматига эҳтиёж бор. Лекин энг ёмони бизда сантехник етарли эмас. Ҳолбуки, ҳар йили касб-ҳунар коллежлари ва касб-ҳунар мактабларини юзлаб ёшлар битирмоқда. Лекин аксарияти иш топишда қийинчиликка учрамоқда», — деди туман ҳокими.

    Ҳоким ҳудуддаги касб-ҳунар мактаблари тумандаги мавжуд иш ўринлари учун мутахассис тайёрлаб бериши кераклигини, шунингдек касб-ҳунар мактаби битирувчиларини ишга олган ташкилотларга қўшимча имтиёз берилиши керак деган таклифни ўртага ташлаган.

    «Коллеж ва касб-ҳунар мактабларини тамомлаган ёшларни ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга қўшимча имтиёзлар бериш керак. Масалан иш ҳақи, ижара тўловларини тўлаш масаласида енгиллик берсак, бунга қизиқиш пайдо бўлади», — деган туман ҳокими мазкур масалада фикр билдирар экан.

    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

    Туман ҳокимининг айтишича, ҳудуддаги «Дуоб», «Теракли», «Ойбек» ва «Оққишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари туман марказидан 180—230 км узоқликда жойлашган, ҳудуд ёшлари касб-ҳунар эгаллаш учун узоқ масофадан туман марказига келиб ўқиш имкониятига эга эмас.

    «Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги фармонига асосан ‘Дуоб’ маҳалласида жойлашган қуввати 405 ўринли Деҳқонобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 50 ўринли ётоқхонаси билан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун ажратиб берилган. Аммо уч йилдан буён Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бинодан фойдаланмаган. Бино бўш турибди. Бинодан мақсадли фойдаланиш мақсадида коллеж биносида касб-ҳунар мактаби ташкил этилса, ҳудуддаги тўртта маҳаллада яшовчи касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларга қулайлик яратилган бўлар эди», — дейди туман ҳокими масъулларга берган таклифлари ҳақида гапирар экан.

    Деҳқонобод ҳокимининг маълумот беришича, 2020—2021-ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини жами 2394 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, шундан 438 нафари Олий таълим муассасаларига, 264 нафари касб-ҳунар мактабларига, 243 нафари коллежларга ўқиш ва касб-ҳунар эгаллаш учун ўқишга қабул қилинган.

    «2021 йилда тумандаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 384 нафар битирувчининг 169 нафари ёки 44 фоизи эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлашган. Қолган 56 фоизи ёки 215 нафари бошқа соҳада ишлашга мажбур бўлмоқда. Кейинги уч-тўрт йилда туманда чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, тадбиркорлар томонидан писта ва коврак плантациялари ташкил этилганлиги эътиборга олиниб, ветеринария, зоотехника, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш мутахассиси, сантехник хизмати кўрсатувчи йўналишларида кадрлар тайёрланса мақсадга мувофиқ бўлади», — деди ҳоким.

    Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

    Ҳоким шунингдек, мулоқотда мактаб битирувчиларига яхши ўқиб, келажакда тумандаги мавжуд ишлар учун керакли мутахассис бўлиб етишишни таклиф қилган.

    «Сизларга ўзимнинг ҳаётимдан мисол келтирмоқчиман. Мен ҳам 25 йил олдин худди Сиздек ёш битирувчи эдим. Кечани кеча кундузни кундуз демасдан ўқидик. Кези келганда пул топиш учун кўчага чиқдик. Энди Сизлар мустақил ҳаётга биринчи қадамингизни қўйдингиз. Сиз эртага ҳоким, шифокор, прокурор, ички ишлар ходими бўлишингиз керак. Орзу ҳавас билан мақсадларингиз муштарак бўлсин. Ўқинг, изланинг, тўхтаб қолманг», — деган туман ҳокими.
    18.06.2022, 23:28   Изоҳ (0)   21801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қисқа рақамли телефон тармоғи ишга тушди

    18.06.2022, 22:59

    Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги футбол учрашуви муносабати билан «Бунёдкор» стадионига туташ кўчалар ёпилади

    18.06.2022, 22:25

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Шўртан бошқармасидаги қазиб чиқариш жараёнларини қайта тиклаш ишлари ҳолатини ўрганди

    18.06.2022, 21:52

    «Сизга ўхшаган президент бўламан» — Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган бемор бола

    18.06.2022, 21:45

    1 июлдан машиналар «тонировка»си бепул бўлиши мумкин. Республика ЙҲХББ бу борада қўшимча маълумот берилишини айтди

    18.06.2022, 21:09

    Фарғонада икки фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчириб бериш учун 4,6 минг доллар олган шахслар ушланди

    18.06.2022, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.