Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—апрель ойларида 20 ёшгача бўлган 19 976 нафар қиз никоҳдан ўтган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шунингдек, шу йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида 20 ёшгача бўлган 702 нафар йигит оила қурган. 2022 йилнинг 1 май ҳолатига ёш тоифасида никоҳ қурганлар сони:

20 ёшгача

  • аёллар – 19 976 нафар;
  • эркаклар – 702 нафар.
20-30 ёшгача
  • аёллар – 42 543 нафар;
  • эркаклар – 55 984 нафар.
31-40 ёшгача
  • аёллар – 7 264 нафар;
  • эркаклар – 10 014 нафар.
41-50 ёшгача
  • аёллар – 1 605 нафар;
  • эркаклар – 3 085 нафар.
51 ёш ва ундан катталар
  • аёллар – 485 нафар;
  • эркаклар – 2 088 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар