Қозоғистон расмийлари ва бошқа шахсларнинг хорижда 666 та кўчмас мулк объекти борлиги аниқланди. Мамлакатнинг Давлат даромадлари қўмитаси ЛС нашрига улар қайси давлатларда жойлашганини маълум қилди.
Рўйхатга давлат хизматчилари, давлат функцияларини бажарувчи ваколатли шахслар, уларга тенглаштирилганлар ва уларнинг турмуш ўртоқлари киради.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, 494 нафар расмий шахслардан 26 та хорижий давлатдаги 666 та мулк рўйхатга олинган.
Энг кўп кўчмас мулклар Россияда жойлашган — 436. Кейинги ўринларда БАА — 44, Туркия — 38, Испания — 24, Англия ва Болгария — 20 та кўрсаткич билан эгаллаган.
Қозоғистонлик давлат ходимларининг Ўзбекистонда 12 та кўчмас мулклари рўйхатга олинган, Грузия ва Қирғизистонда бу кўрсаткич мос равишда 9 та ва 8 та.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасининг аниқлик киритишича, хорижда кўчмас мулки ва автомобиллари бўлган қозоғистонликлар улар учун ўз мамлакати бюджетига солиқ тўловчи эмас.
Изоҳ (0)