23–25 июнь кунлари Тошкентда ёшлар ўртасида киберспорт бўйича Youth Esports CUP чемпионати республика босқичи бўлиб ўтади.
Мусобақа IT Park томонидан Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Чемпионанинг асосий мақсади киберспорт мусобақаларини ташкил этиш орқали профессионалларни аниқлашдан иборат.
Мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ҳаваскорлардан тортиб профессионал жамоаларгача иштирок этиши мумкин.
Мусобақалар қуйидаги ёналишларда ўтказилади:
Жамоавий спорт ўйинлари (жамоада 5+1 иштирокчи):
- CS: GO
- DOTA 2
Якка тартибдаги:
- FIFA22
- PES22
Мусобақада 42 нафар ғолиб танлаб олинади. Яъни якка тартибдаги спорт ўйинлари бўйича 6 нафар (ҳар бир йўналиш бўйича 3 та соврин), жамоавий спорт ўйинларида эса 36 нафар (ҳар бир йўналиш бўйича 3 та совриндор жамоа) етакчи аниқланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда CS:GO ва DOTA 2 бўйича турнир ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)