• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Каримовнинг ҳайитлиги, бутун ўзбек халқининг аҳд-паймони, телевизорни ўғирланишдан сақлашнинг ҳайрондарача усули. Ўзбек матбуоти 13 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    90 йил аввал. 1932 йил 13 июнь, душанба

    1932 йил 13 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 1962 йил 13 июнь, чоршанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу кунги бош мақоласи: «Сув — экиннинг қони ва жони» сарлавҳали материалдан айрим иқтибослар: «Қорақалпоғистон АССРда, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона областларида сувдан ёмон фойдаланилаётганлиги натижасида ғўза чанқаб қолмоқда... Бир қатор областларда, айниқса, Тошкент, Андижон, Фарғона областларида сувнинг турли йўллар билан исроф қилинаётганлигини айтмасдан ўтиб бўлмайди... Кўп ҳолларда кечалари сув бекор оқизиб қўйилади... Пахтакорларимиз бу йил партиямизни, давлатимизни ва Ватанимизни 3 миллион 350 минг тонна ‘оқ олтин’ етказиб беришга ишонтирган. Бу — бутун ўзбек халқининг аҳд-паймонидир. Ўзбек халқининг бу ваъдасига вафо қилишига ҳеч шубҳа йўқ».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистон энергетикасининг 1962 йилги аҳволи ҳақида: «Республикамизнинг энергетика саноати кейинги 30 йил ичида айниқса тез ривож топди. Республикамизда 1958 йилда ишлаб чиқарилган электр энергия бутун чор Россиясида 1913 йилда ҳосил қилинган электр энергиядан 2,5 марта кўп бўлди. Энди фақат Оҳангарон GREСининг қувватигина Ер шарига экватор бўйлаб ҳар 10 километрга лампочкалар қўйилса, уни ёритиш учун етган бўлур эди» (бўлажак пропагандачилар ўрганса арзийдиган таққослашлар, мисоллар — материални бир маромда ўқиб кетаётган муштарийларнинг ҳаммаси ҳам 10 километр бу, тахминан, Қатортолдан Тахтапулгача бўлган масофа эканини англаб етмайди).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Совет Иттифоқи динга қарши расман, очиқчасига кураш олиб борувчи бир давлат эди. «Қизил Ўзбекистон»да босилган «Атеист лекторлар ҳиссаси» материали бу совет давлати ҳақида бу тасаввурларни янада мустаҳкамлайди: «Сиёсий ва илмий билимларни тарқатувчи жамият аъзолари Бухородаги ‘муқаддас’ деб ном олган жойларда ҳеч қандай муқаддаслик йўқ ва бўлиши мумкин эмаслигини тушунтириб беришга ўзларининг асосий вазифаларидан бири, деб қарамоқдалар. Натижада кейинги пайтларда кишилар ‘муқаддас’ жойларга деярли келмай қўйдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистонда меҳмон бўлиб кетган бир америкаликнинг таассуротлари: «Мен ҳайратда қолганлигимни тушунтиришим учун мамлакатим АҚШ ва қадрдон шаҳрим Нью-Йорк билан баъзи нарсаларни таққослаб кўришим керак, деб ўйлайман. Агар Тошкентнинг Навоий кўчасида ўзим кўрган ўзбекларни Нью-Йоркдаги Бродвей кўчасига олиб бориб қўйиш қўлимдан келганида, шундай қилганимда, уларнинг ҳаммаси — хушбичим ва яхши кийинган кишилар Нью-Йорк кўчасидан юриб борганларида менинг ватандошларимдан сира фарқ қилмаган бўлур эдилар. Чиройли миллий кийимларини кийиб олган ўзбек аёллари баҳр-дилни очарди, холос. Иккинчи томондан, агар мен худди шу тахлитда Бродвей кўчасидаги бир гуруҳ кишиларни Навоий кўчасига бошлаб келганимда, ню-ёркликлар ҳам тошкентликлардан сира ажралиб турмасдилар, лекин айрим ню-ёркликлар, эҳтимол, оч ва жуда юпун бўлганликларидан ўзбеклардан ажралиб турган бўлур эдилар». Ҳа-я, айтмоқчи — Тошкентни Нью-Йорк билан таққослаётган бу инсон коммунист эканини эслатиб ўтиш ёддан чиқибди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Совет матбуоти Туркиядан хавотирда — мамлакат боши берк кўчага кириб қолган, совет пропагандаси бунга сабаб қилиб «мамлакат раҳбарларининг халқдан ажралиб қолгани»ни кўрсатмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 13 июнь, шанба

    Президент Ислом Каримов Саудия Арабистони подшоҳи Фахд ибн Абдул Азиз ал-Сауднинг шахсий ҳадяси — Каъба устига тўшаладиган ёпинчиқ (кисва, Каъбапўш)нинг бир парчасини Қурбон Ҳайити арафасида Самарқанд вилояти Челак туманидаги Исмоил ал-Бухорий масжидига тортиқ қилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. «Халқ сўзи»да бу ҳақда «Президентнинг ҳайитлиги» сарлавҳаси билан катта материал берилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Халқ Қурбон Ҳайитининг ўзгача бир кайфиятда нишонланаётганидан хурсанд. «Ўзбекистон овози»да эълон қилинган бир материалда, жумладан, шундай дейилади: «Бу йилги Қурбон Ҳайитининг ўзига хос яна бир жиҳати бор. Биз Ўзбекистон президентининг фармонига кўра, унинг биринчи кунида дам олиб, байрамни эмин-эркин ўтказдик. Кўчаларда, хиёбонларда Қурбон Ҳайитини улуғловчи шиорларни кўриб-ўқиб, ниҳоятда хурсанд бўлдик».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Шу кунларда яна бир байрам — мамлакат пиллакорлари «план»ни, ҳар доимгидек, ортиғи билан бажарган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Илм-фан соҳаси вакиллари учун яна бир қўшимча тантана — президент Ислом Каримов бир гуруҳ олимларга фан ва техника соҳасида Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофотларини топширган. Тадбир давомида президент йиғилганларни Қурбон Ҳайити билан ҳам табриклаган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Озодлик» радиоси мудофаа вазири Рустам Аҳмедовдан Ўзбекистоннинг ОДКБ ташкил этилишига асос бўлган шартнома (Тошкент шартномаси)га қўшилишига нима сабаб бўлгани юзасидан интервью олган, бу интервью тафсилотлари республиканинг деярли барча марказий газеталари томонидан босилган. «Озодлик» мухбирининг: «Кузатувчилар, Ўзбекистон шартномага имзо чекиш билан ўзини мураккаб аҳволг солиб қўйди, демоқдалар. Республикадаги мухолиф кучлари эса шартномани ҳарбий блок шартномаси деб баҳоламоқда. Шу ҳақдаги фикрингизни баён қилсангиз?», деган саволига, Ўзбекистон мудофаа вазири шундай жавоб берган: «Бундай дейишдан аввал ялпи хавфсизлик шартномасини ўқиб чиқиш керак. Шунда маълум бўладики, шартномага ҳар бир мустақил давлат қўшилиши мумкин. Бундан ташқари, шартнома учинчи бир давлатга қарши қаратилмаган. Республикамизнинг шартномани имзолаши, менимча, ҳозир зарур».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қурбақа ёмғири», «маҳбуслар йўқлиги учун ёпилган қамоқхона» туркумидаги хабарлардан янгиси (қўшимчасига, бу 1990 йиллар оғир бир давр бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни ҳам қисман тасдиқлайди): «Сурхондарё вилоятининг Олтинсой раёнидаги Ҳайрондара қишлоқ касалхонаси шифокорлари давлат мулкини асрашнинг антиқа усулини топишди. Касалхона залига қўйилган якка-ю ягона телевизор учун махсус темир қафас ясаттирилди. ‘Ойнаи жаҳонъни қафас билан бирга кўтариб кетмасликлари учун уни темир-бетон деворга мустаҳкамлаб қўйишди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 13 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Олмазорга ҳоким этиб тайинланган Қудратулла Рафиқов, «гуруҳбозлик қилувчи шармандали сарқитлар», Бурчмулла чойхоналарида чой йўқ. Ўзбек матбуоти 12 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Бўшаб қолгани учун ёпилган Қизилтепа қамоқхонаси, Ўзбекистон мактабларининг китобсиз қолиш хавфи, Мустақиллик майдонидаги глобус ўрнида қандай ёдгорлик бўлиши мумкин эди? Ўзбек матбуоти 11 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда нондан оммавий заҳарланиш, Кубага ёрдамга борган Шароф Рашидов, Ўзбекистоннинг ягона хусусий банки. Ўзбек матбуоти 10 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    13.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   95183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

    12.06.2022, 23:52

    Қашқадарёда уйида эшак сўйган эр-хотинга жазо тайинланди

    12.06.2022, 22:59

    Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди

    12.06.2022, 22:21

    Ўзбекистонда 11-синф ўқувчиларининг 11 фоизи мактабни битиргач хорижга кетмоқчи — Сўровнома

    12.06.2022, 21:10

    Фарғонада ҳаракатланиб кетаётган Orlando ёниб кетди

    12.06.2022, 20:33

    «Ўзгидромет» келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    12.06.2022, 20:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.