Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган Orlando автомобилида содир бўлган ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 12 июнь куни соат 09:56 да туманнинг «Янгибўстон» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган Orlando русумли автомобилнинг техник носозлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғинга 10:14 да етиб бориб, 10:15 да ўраб олиниб, 10:19 да ўчирилган. Ёнғин тахминан электр симларини қисқа туташуви натижасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Шу куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Captiva ёниб кетганди.
Изоҳ (0)