Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 11 июнь куни бошқарувни йўқотган Nexia йўл четига ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни Яккабоғ тумани Қўтонтепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Яккабоғ—Чироқчи—Шўрбозор автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган. Чироқчи—Яккабоғ йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3 автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, ўзининг ҳаракат йўналишдан йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда ҳушёрликни йўқотган Isuzu ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборгани, Тошкентда Matiz дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган Lacetti автомобили Nexia-3 ва Damas билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)