• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ва шамол энергияси: у қандай ишлайди, нега мамлакат ҳозироқ унга ўтиши зарур?

    Табиат — унга зарар етказилмаганида энг чиройли мусаввир, тўғри муносабат ўрнатилиб, унумли фойдаланилганида эса ҳаётий заруриятлар манбаига ҳам айлана олади.

    Ёрқин мисол — Ўзбекистон учун деярли тўрт фаслда ҳам порлаб турадиган қуёш нуридан махсус панел, батарейкалар орқали иссиқлик ёки электр энергиясини олиш мумкин.

    Табиий манбалардан қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришнинг 97 фоизи қуёш энергияси улушига тўғри келади. Шамол энергетикасининг қуввати эса 500 ГВт.ни ёки амалдаги энерготизимдан 30 баробар кўп бўлган муқобил қурилмаларни жойлаштириш имконини беради.х

    «Дарё» қайта ишланувчи электр энергиялари, хусусан, шамол электростанциялари ўзи нима экани, унинг тарихи, фойдаланиш усуллари, қаерларга қандай мақсадда ўрнатиш мумкинлиги ва бошқа у билан боғлиқ керакли маълумотларни ўрганди.

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Фото: Коллаж / «Дарё»

    Шамол электростанциялари нима?

    Шамол электр станциялари (кейинги ўринларда ШЕС) — шамол оқимининг кинетик энергиясини электр энергияга айлантирувчи қурилма ҳисобланади.

    У халқ орасида шамол парраклари ёки шамол тегирмони деб ҳам юритилади. Улар фойдаланиш мумкин бўлган, қайта тикланувчи электр манбаи саналади.

    Шамол тегирмони нимадан ташкил топган ва ундан қандай мақсадларда фойдаланилади?

    ШЕСлар таркиби шамол двигатели, электр токи генератори, генератор ва двигателнинг ишини бошқарувчи автоматик қурилма ҳамда улар ўрнатиладиган иншоотлардан ташкил топади.

    ШЕСнинг баландлиги тахминан 90 метр бўлиб, у 8 мингдан ортиқ қисмлардан иборат бўлади.

    Шамол электр станциясидан кўпинча, шамол оқимининг ўртача йиллик тезлиги юқори бўлган ҳамда марказлаштирилган электр таъминот тармоқларидан узоқ жойлашган — дашт ёки чўлли ҳудудларда электр энергияси манбаи сифатида фойдаланилади.

    Фото: «www.pppda.uz»

    Фото: «www.pppda.uz»

    Биринчи шамол станцияси қаерда ўрнатилган?

    Биринчи шамол станцияси 1887 йил Буюк Британияда профессор Жеймс Блит томонидан қурилган. Шамол тегирмонининг диаметри 10 метр бўлиб, ундан ёзги уйни ёритиш учун фойдаланилган.

    Қандай шамол турбиналари самарадор ҳисобланади?

    Шамол турбинасидаги парраклар 3 та бўлганида энг кўп самара беради. Иккита парракли шамол тегирмонида турбинага ортиқча юк тушиши ҳамда ҳаво гирдоби турбинанинг ишлашига халақит бериши мумкин.

    Шамол тегирмонлари қандай ишлайди?

    Шамол парраклари шамол энергиясини электр энергиясига айлантиради. Ҳосил бўлган кучланиш электр энергиясини ишлаб чиқарувчи генератор роторига узатилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳам тармоққа уланади.

    Фото: Автоматизация и производство

    Фото: Автоматизация и производство

    Шамол парракларининг қандай афзалликлари бор?

    Шамол турбиналари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш, СО2 (карбон диоксиди) ёки бошқа газларни чиқармайди. Қолаверса, ушбу шамол парраклари қурилмалари кам жой эгаллаб, ҳар қандай ландшафтга осонгина мос келади.

    Бундан ташқари шамол энергияси, қазиб олинадиган ёқилғилардан фарқли ўлароқ, битмас-туганмас, яъни чексиздир.

    Демак, шамол генераторларининг афзалликлари қуйидагича:

    • Экологик тоза;
    • Ёқилғи талаб этмайди;
    • 15 йилдан кўп муддат ишлай олади;
    • Оила, қолаверса давлат иқтисодиёти учун фойда келтиради.
     

    Энг ноодатий ШЕС Аризона штат университети томонидан ишлаб чиқилган. Тўғридан-тўғри автомагистралга ўрнатилган шамол турбинаси, ҳатто паст шамол тезлигида ҳам кичик ҳажмдаги уйни қувватлантириш учун етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин.

     

    Фото: «www.lutheranworld.org»

    Фото: «www.lutheranworld.org»

    Энергетика вазирлиги Дарё сўровига асосан ШЕСлар билан боғлиқ бир неча саволларга жавоб берди.

    Шамолдан қандай қилиб самарадор электр энергиясини олиш мумкин?

    Шамолдан самарадор электр энергияси олиш учун унинг ўртача йиллик тезлиги секундига 7 метрдан юқори бўлиши керак. Зарур бўлган ҳолларда ундан ҳосил бўлган қувватлар аккумуляторда тўпланади ва уларни тармоққа узаца бўлади.

     

    Ўзбекистонда шамол энергиясидан фойдаланишнинг техник потенциали 100-500 миллиард кВт.соатгача етади. Лекин шамол энергияси қуёшга нисбатан доимий мавжуд бўлиши ундан фойдаланишда афзалликни оширади.

    Шамол электростанциялари энергетик потенциал ва электр станциянинг турига қараб, мавжуд инфратузилма объектларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган нормалар асосида энг мақбул жойларга ўрнатилади.

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида электр энергия станциялари мавжуд?

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 12 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станциялар мавжуд. Хусусан, 11 та давлат иссиқлик электр станциялари ва марказлари, 49 та гидроэлектр станциялар (шундан 5 таси микро-ГЭС) ҳамда Давлат-хусусий шериклиги тамойиллари асосидаги 5 та иссиқлик электр станцияси ва 2 та қуёш фотоэлектр станцияси мавжуд.

    Фото: «Podrobno.uz»

    Фото: «Podrobno.uz»

    Экология ҳамда мамлакат иқтисодиётига фойда келтирувчи ШЕСлар билан боғлиқ режалар қандай?

     

    2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қуввати 100 мегаватт, Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та (жами 1 000 МВт) ва Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 мегаватт бўлган саноат миқёсидаги жами 4 та шамол электр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган.

    Шунингдек, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Қораўзак туманлари ҳудудида қуввати 200 МВт бўлган навбатдаги шамол электр станциясини қуриш учун тендер эълон қилинган.

    ШЕСларнинг зарарли жиҳат ёки оқибатлари ҳам борми?

    Шамол электростанциялари келтириб чиқариши мумкин бўлган уч хил муаммоли вазият мавжуд.

    Масалан, уларнинг ишлаши шамол тезлигига бевосита боғлиқ. Иккинчидан, ишлаш давомида етарлича шовқин юзага келади.

    Фото: абcnews

    Фото: абcnews

    Бироқ, бу ва қуйидаги муаммоларни ШЕСни лойиҳалаштириш даврида ижобий ҳал қилиш имкони ҳам бор:

    • Шамол парракларидан келадиган паст частотали товуш.

    Шамол электр станциясини аҳоли яшаш ва экологик муҳофаза қилинадиган ҳудудлардан узоқда қуриш орқали турбиналарнинг товушини сезилмас даражага камайтириш мумкин.

    • Қушлар билан турбина парракларини тўқнашуви.

    Қушлар яшайдиган ва уларнинг миграция йўналишида жойлашган ҳудудда лойиҳани амалга оширишдан олдин ўрганилади.

    Агарда қушларга шамол электр станциясидан бўладиган таъсир салбийлиги аниқланса, у бошқа ҳудудда қурилади.

    Лойиҳаларни молиялаштирадиган халқаро молия ташкилотлари ҳам жонзотларга зарар етказиш хавфи бўлган ҳудудларда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни молиялаштирмайди.

    • Шамол электр станциясининг ишдан чиққан парракларини қайта ишлаш.

    25 йил ишлаган электр станциянинг турбина парраклари ва бошқа қисмлари секинлик билан ишдан чиқа бошлайди. Парраклар ўта мустаҳкам материаллардан ишланганлиги учун ҳам уларни қайта ишлаш мураккаб ҳисобланади.

    Катта ҳажмдаги электр станциялардан ушбу чиқинди қисмлар чиқиши ортади. Бироқ янги технологик ечимлар бутун жаҳон олим ва инженерлари томонидан изланмоқда.

    Яқин муддатда парраклардан ажралган чиқиндиларни фойдали мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлади.

    Фото: «dividends.nuz.uz»

    Фото: «dividends.nuz.uz»

    ШЕСларнинг мамлакат иқтисодиёти ва ҳаётига фойдалари кўп. Аммо…

    Жаҳон тажрибасида қуввати катта турбиналар (4МВт) ишлатиладиган саноат кўламидаги лойиҳалар иқтисодий томондан афзал кўрилади.

    Аммо, бундай лойиҳалар дастлаб катта инвестицияни талаб қилади.

    Агар узоқ ҳудудда электр энергиясига эҳтиёж бўлса (масалан алоқа станциялари), кичик қувватдаги турбинадан ишлаб чиқариладиган, номинал нархи каттароқ электр энергияси ҳам зарур бўлади.

    Кичик қувватли турбиналарда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг номинал нархи турбинанинг бошланғич нархига боғлиқ.

    Шу мақсадда энтузиастлар паст шамол тезлигида ишлашга мўлжалланадиган арзон шамол турбиналари моделларини ясаш бўйича ишлар олиб бормоқда.

    Фото: «gelio.livejournal.com»

    Фото: «gelio.livejournal.com»

    Одатийликдан воз кечиш нима учун зарур?

    Электр энергиясини анъанавий — ўтин, кўмир, торф ва бошқа ёқилғилардан олиш усулларидан воз кечиш шартмикан, деган савол туғилади.

     

    Доимий, балки қулайдек туюлган ушбу усуллар биринчи навбатда экология, у орқали инсоният ва ҳайвонот оламига ўзидан ажралувчи зарарли газлари орқали салбий таъсир ўтказади.

    Қайта ишланувчи электр энергияларининг ишлаш тизими экологияга зарарсиз, иқтисодиёт учун эса фойдадан ҳоли эмас.

    Бошланишига каттароқ пул талаб этилса-да, уларнинг тўғри ўрнатилиши орқали узоқ йиллар давомида шунчаки бепул электр энергияларидан фойдаланиш имконига эга бўлиш мумкин.

    Энг асосийси — шамол парраклари ишлаб чиқарувчи энергияга уланиб, давлатдан берадиган электр энергияси ўчиб қолганида ҳам хонадон ёки корхонангизда ток узлуксиз қувват етказа олади.
    11.06.2022, 18:03   Изоҳ (0)   56087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда инфляция 40 йиллик юқори даражага кўтарилиб, Байденга босим ўтказмоқда

    11.06.2022, 16:49

    АҚШ Ҳиндистондан Россия нефтини харид қилмасликни сўради

    10.06.2022, 19:25

    БМТ Украина ғалласи бўйича музокаралар тўхтагани сабабли очлик хавфидан огоҳлантирмоқда

    10.06.2022, 18:31

    Европа асосий ставкани оширмаса, янада оғир иқтисодий зарар кўриши мумкин

    10.06.2022, 17:54

    Ўзбекистонга май ойида 1,6 млрд доллар пул ўтказилди. Бу янги рекорд

    10.06.2022, 17:09

    Глобал таъминотга босим: Украинадан бошқа давлатларда ҳам ғалла йиғим-терими таҳдид остида қолмоқда

    10.06.2022, 00:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.