Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида тадбиркорликка жалб қилиш эвазига фирибгарлик қилган фуқаролар аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар А.Н. ва И.Қ. ўзаро тил бириктириб, И. исмли фуқарога «О.И» МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун инвестиция жалб қилиб беришни айтгани аниқланган. Эвазига ундан 264,4 миллион сўм, фуқаро А.нинг 11,7 минг доллар ҳамда Ш.нинг 5 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар