• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз» — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон ва Тожикистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзбекистон халқи биродар тожик халқи билан тарих, маданий-маънавий мерос ва аждодларимизнинг эзгу анъаналари муштараклигига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлайди. Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз», — деган Ўзбекистон раҳбари.

    Шавкат Мирзиёев биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама муносабатларда ҳақиқатдан катта марраларга эришишга, уларни жуда юқори даражага кўтаришга муваффақ бўлинганини таъкидлаган.

    «Айнан шу туфайли бугун чинакам тарихий аҳамиятга эга қарор қабул қилинди. Биз Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладик», — дейди Мирзиёев.

    «Ўзбекистон президенти мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини Тожикистонда жуда қадрлашади. Жорий йил октябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини нишонлайдилар. Аҳамиятлиси, биз учун муҳим бўлган айнан шу йилда муносабатларимизни иттифоқчилик даражасига кўтариш бўйича тарихий қарор қабул қилдик», — деган Эмомали Раҳмон.

    Кейинги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 баробарга, жорий йил бошидан эса 35 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилган. Ташриф арафасида Душанбе шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Тошкент шаҳрида эса бизнес форум ўтказилиб, уларнинг якунида қиймати 1 миллиард доллардан зиёд салмоқли ҳужжат ва шартномалар имзоланди, саноат кооперацияси бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган.

    Томонлар янги транзит йўлакларини шакллантириш ва замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, ҳаво, темир йўл транспорти ва автобуслар қатновини кўпайтириш, биргаликда агрокластерлар ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишга келишиб олган. Энергетика ва сувдан оқилона фойдаланиш борасида самарали ҳамкорлик учун ноёб имкониятлар мавжудлиги қайд этилган. Шу муносабат билан Тожикистон президентининг Музликларни асраш халқаро фондини ташкил этиш ва 2025 йилни Музликларни ҳимоя қилиш халқаро йили деб эълон қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланган.

    Музокараларда парламентлараро мулоқот ва халқ дипломатиясини янада кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

    «Биродар халқларимизни ўзаро бойитиш ва яқинлаштиришга, мамлакатларимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган миллатларимизнинг кўп сонли вакиллари бизни бирлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Биз миллий маданий марказларнинг муваффақиятли фаолияти учун бундан буён ҳам зарур шароитлар яратишга тайёр эканимизни тасдиқладик», — дейди Ўзбекистон президенти.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳар йили Тожикистон фуқаролари учун ажратиладиган таълим грантлари сонини кўпайтирмоқчи. Мамлакатларда кино, маданият кунлари ва турли фестивалларни мунтазам ўтказиб бориш давом эттирилади. Жорий йилда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг яқин дўстлигига бағишланган қўшма фильмни суратга олиш бошланади.0

    «Ўйлайманки, фильм намойиши давлатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида узоқ кутилган воқеа бўлади», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг алоҳида аҳамиятини, халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасида конструктив мулоқот ва ўзаро кўмакни давом эттириш зарурлигини қайд этган.

    31 май куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2—3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилди.

    Эмомали Раҳмон 2 июнь куни эрталаб Тошкентга етиб келди. У йўловчи рейсларини бажарувчи самолётдан фойдаланган. «Спутник Тожикистон»нинг қайд этишича, Тожикистон раҳбари бюджет пулларини иқтисод қилиш учун шахсий самолёт сотиб олишни истамаган.

    Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган. Сўнг Кўксаройда Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам иштирок этган.

    Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Музокаларда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар  икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

    Шундан сўнг Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берди.

    Олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади.

    02.06.2022, 23:04   Изоҳ (0)   34465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада қалбаки 10 минг долларга «ЗИЛ» олмоқчи бўлган шахс ушланди

    02.06.2022, 22:40

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади

    02.06.2022, 22:32

    «Давлат корхоналарига рақобатни чекловчи тўғридан-тўғри имтиёзлар бериш тақиқланмоқда» — адлия вазири ўринбосари

    02.06.2022, 21:56

    Шерзод Шерматов фрилансерлик фаолияти ҳақида онлайн очиқ мулоқот ўтказади

    02.06.2022, 21:32

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Яван ГЭС қурилишига старт берди

    02.06.2022, 20:46

    Ўзбекистондаги микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг молиявий ҳолати маълум бўлди

    02.06.2022, 20:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.