• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда собиқ президент Атамбаевнинг қароргоҳи мусодара қилинди

    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳи давлат фойдасига мусодара қилинди, деб хабар беради «Интерфакс» Давлат мол-мулкини бошқариш фондига таяниб.

    2019 йил августида Қўй-Тош қишлоғидаги Атамбаев қароргоҳига уюштирилган шиддатли ҳужум. Скриншот: YouTube

    2019 йил августида Қўй-Тош қишлоғидаги Атамбаев қароргоҳига уюштирилган шиддатли ҳужум. Скриншот: YouTube

    «Чуй вилоятининг Оламуддин тумани Қўй-Тош қишлоғида жойлашган 2,7 гектар ер майдонидаги Алмазбек Атамбаевга тегишли уй мусодара қилинди ва давлат мулкига қабул қилинди», — деди фонд вакили.

    Унинг сўзларига кўра, 30 май куни Давлат мол-мулкини бошқариш фонди ходимлари ер-мулкни текшириш ва инвентаризация қилиш учун у ерга борган. «Текширув чоғида объектда мебель ва инвентар борлиги, гаражда автотранспорт воситалари тургани аниқланди. Атамбаевнинг вакилларига уч кун муддат ичида иншоотни бўшатиш таклиф қилинди», — деди агентлик суҳбатдоши.

    Унинг айтишича, давлат мулкидан оқилона фойдаланиш мақсадларида вазирлар маҳкамаси буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ, ушбу мажмуа асосида «кекса фуқаролар учун ижтимоий стационар муассаса» очиш таклиф этилмоқда.

    Шу билан бирга, Атамбаев тарафдорларининг партияси — «Социал-демократлар» раиси Темирлан Султанбеков Қўй-Тошдаги қароргоҳда собиқ президентлар Аскар Акаев, Курманбек Бакиев ва Сўронбай Жееенбековнинг уруғ-аймоқчилик режимлари жиноятлари хотирасига бағишланган музей ҳамда болалар учун таълим-соғломлаштириш мажмуасини очиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

    «Давлат мол-мулкини бошқариш фонди ходимлари жазолаш таҳдидлари билан объект ҳудудига кириб борган, натижада собиқ президентнинг у ерда яшаётган оиласини, шунингдек, таълим-соғломлаштириш мажмуаси тарбиячилари ва музей ходимлари жуда қўрқиб кетган. Атамбаевнинг рафиқаси Раиса Атамбаева ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, жиноят иши очишни сўради», — деди Султанбеков.

    Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев аниқлик киритишича, Давлат мол-мулкини бошқариш фонди ходимлари ер-мулк мусодара қилинишини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим этмаган. «Давлат мол-мулкини бошқариш фонди раиси ўринбосари Канат Рискулов Алмазбек Атамбаевнинг уйини уч кун ичида бўшатиш ҳақида асоссиз ультиматум қўйди. Шу билан бирга у бу собиқ президент ёки оиласининг уйи эмас, балки соғломлаштириш маркази деб даъво қилмоқда. Уйдан у ерда яшовчи Атамбаев оиласи аъзоларини кўчириш ҳақидаги суд қароридан ташқари ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим этишгани йўқ», — деди Жоошев.

    Аввалроқ Алмазбек Атамбаевга янги айбловлар қўйилгани, у 2010 йилнинг июнида юз берган тўқнашувлар бўйича жиноий ишда айбланаётгани хабар берилганди.

    Атамбаев иши

    2011—2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимини эгаллаган Атамбаев 2019 йил июнида президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган, унга коррупция бўйича айбловлар қўйилган. 2019 йил 8 августда, Бишкек ташқарисидаги Қўй-Тош қишлоғидаги тартибсизликлардан кейин у қўлга олинган.

    2020 йил октябрида мухолифат тарафдорларининг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувидан кейин (бунинг натижасида мамлакат президенти Сўронбай Жээнбеков истеъфо берганди) бир нечта маҳбуслар, шу жумладан, Атамбаев ҳам озод этилганди. Бир неча кундан кейин у Бишкек марказида оммавий тартибсизликларни уюштириш айблови билан яна қўлга олинганди.

    2020 йил 23 июнда Бишкекнинг Первомай тумани суди Атамбаевни 2013 йилда жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод этганлик ҳақидаги иш бўйича мол-мулкини мусодара қилиш билан 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этган. 2020 йил 14 августда Бишкек шаҳар суди биринчи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган. 15 мартда Қирғизистон Олий суди ушбу судлар қарорини тасдиқлади.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистонда собиқ президент Атамбаев иштирок этган тартибсизликлар иши бўйича суд бошланди
    • Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш айблови эълон қилинди
    • Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда оммавий тартибсизликларни ташкил қилганликда айбланмоқда

    01.06.2022, 23:10   Изоҳ (0)   21215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон президенти Конституция бўйича референдум орқали ўз ваколатлари муддатини узайтирмасликка ваъда берди

    01.06.2022, 22:45

    Шанхай икки ойлик қаттиқ карантиндан кейин одатий ҳаётга қайтди (видео)

    01.06.2022, 22:21

    Германия канцлери Украинага «жуда оғир қурол-яроғ» етказиб бериш қарорини маълум қилди

    01.06.2022, 21:34

    Арзон нарх ва янги харидор: нима учун Хитой бу даражада кўп Россия кўмирини сотиб олмоқда?

    01.06.2022, 21:10

    Туркия НАТОнинг Қора денгиздаги бир қатор ҳарбий машғулотларини бекор қилди

    01.06.2022, 19:55

    Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга янги айбловлар қўйилди

    01.06.2022, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.