2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
- аёллар учун — 75,8 ёш;
- эркаклар учун — 71,7 ёш;
- шаҳарда яшовчилар — 73,7 ёш;
- қишлоқда яшовчилар — 73,8 ёш.
Изоҳ (0)