Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги хонадонда босқинчилик содир этилиб, оила боши ваҳшийларча ўлдирилгани хабар берилганди. Вилоят прокуратураси гумонланувчи қўлга олинганини қўшимча қилди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 31 май куни Қарши шаҳрининг «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1995 йилда туғилган Л.А. яшаш хонадонидан ўлик ҳолда топилган.«Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2004 йилда туғилган О.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган», — дейилади вилоят прокуратураси ахборотида.
Қашқадарёлик блогер Ҳусан Комилжоновнинг маълумот беришича, қотилликда гумонланиб қўлга олинган О.Д. Қарши шаҳридаги 27-мактабнинг 11-синф битирувчиси бўлиб, жаноза пайтида қўлга олинган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)