• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нурсултон Назарбоев президентликдан кейин «глобал ядровий хавфсизлик» билан шуғулланаётганини маълум қилди

    Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин глобал ядровий хавфсизлик масалалари билан шуғулланишда давом этаётгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Коммерсантъ». Шунингдек, у республикадаги январь намойишлари юзасидан изоҳ бериб, амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саъй-ҳаракатлари билан воқеалар ривожининг энг ёмон вариантининг олди олинганини айтди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Назарбоевнинг фикрича, тартибсизликлардан мақсад «мамлакатда хаос уруғини сочиб, давлат яхлитлигини бузиш»дан иборат бўлган. У «бу қирғин ва қотилликлар ортида ким тургани»ни аниқлаштиришга чақирди. «Ўша пайтда мен учун турли мишмишлар ва уйдирмаларга эътибор қаратиш эмас, балки президентимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим эди. Мен унга мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси ваколатларини топширдим. Айнан президентнинг қатъий ҳаракатлари воқеалар ривожининг энг ёмон варианти юз беришига йўл қўймади», — деди у сиёсатшунос Данияр Ашимбаевга берган интервьюсида.

    Ўзининг эндиги режалари ҳақида гапирар экан, Нурсултон Назарбоев ядровий хавфсизликка эътибор қаратаётгани, шунингдек мемуарлар ёзаётганини айтди. «Глобал ядровий хавфсизлик масалаларига ҳам вақт ажратишда давом этяпман. Менинг фармоним билан Семипалатинскдаги полйгон ёпилиб, биз эса ядро арсеналидан воз кечганимиздан кейин Қозоғистон ядровий қуролсизланиш бўйича етакчи деб тан олинганди. Бундан ташқари, ҳаёт ва фаолиятим ҳақидаги хотираларим устида ишлаяпман», — деди собиқ президент. Ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ўз фаолияти тафсилотларига тўхталмади.

    Тўқаев апрель ойида Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилишини эълон қилганди. Ўзгартиришлар мамлакат бош қонунининг 30 дан ортиқ моддаларига тааллуқли бўлади. Бошқа нарсалар қаторида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ваколатлари ва мақоми тўғрисидаги бандлар Конституциядан чиқариб ташланиши режалаштирилмоқда, буни унинг тарихий роли «ҳаммага маълум»лиги билан изоҳлашди. Қозоғистоннинг амалдаги Конституциясига мувофиқ, унинг биринчи президенти лавозимдаги даврида амалга оширган барча ҳаракатлари учун тўлиқ ва умрбод дахлсизликка эгадир.

    Назарбоевнинг ўзи эса бу тузатишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    2022 йил январь ойида Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари билан бошланган йирик тартибсизликлар бўлиб ўтди. Уларни бостириш учун Тўқаев, хусусан, КХШТ мамлакатлари қуролли кучларини таклиф қилди. Норозиликлар фонида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши раҳбари лавозимидан четлаштирилди, унинг кўплаб қариндошлари раҳбарлик лавозимларидан айрилди.

    Нурсултон Назарбоев 1990 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон ССРни, кейин эса мустақил Қозоғистонни бошқарган. Президентликдан кетгач, у Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ваколатларини сақлаб қолганди.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистонда 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтади
    • Қосим-Жўмарт Тўқаев «суперпрезидентлик» бошқарув шаклидан воз кечиш таклифини билдирди
    • «Пойтахтдан ҳеч қаерга кетганим йўқ». Назарбоев Қозоғистондаги тартибсизликлардан сўнг биринчи марта халққа мурожаат билан чиқди

    30.05.2022, 18:38   Изоҳ (0)   13062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия собиқ президенти Гаук Украинага қурол етказиб беришни қўллаб-қувватлади

    30.05.2022, 18:30

    Зеленский Харьков вилояти хавфсизлик хизмати раҳбарини шаҳар мудофаасини сақлай олмагани учун ишдан бўшатди

    30.05.2022, 18:20

    Дунё бўйлаб Марказий банклар йигирма йилдан бери илк бор энг кенг тарқалган ставкаларни оширишни бошлади

    30.05.2022, 17:36

    Қодиров Зеленскийга Украинани қандай қутқариш ҳақида маслаҳат берди

    30.05.2022, 17:25

    Дунё бўйлаб 23 мамлакатда 260 га яқин кишида маймунчечак тасдиқланди — ЖССТ

    30.05.2022, 17:20

    Перу президенти жиноий ҳамжамият тузишда гумон қилинмоқда

    30.05.2022, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.