• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Истанбулда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг съёмкаси бошланди. Иккинчи мавсумда ижодий жамоага янги актёр ва актрисалар қўшилди

    Айни кунларда бир гуруҳ ўзбек актёрлари «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушиш учун Туркияга жўнаб кетди. Лекин улар орасида Туркон хотуннинг канизи — Ойгул ролини ижро этган актриса Саида Раметова ва Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи — Ширин ролини ижро этган Феруза Норматова кўринмади. Улар иккинчи мавсумда суратга тушмайдими? Ушбу саволга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова сериал ижодкорлари билан боғланди.

    Фото: Instagram / @alikhanofficial

    Маданият вазирлиги маълумотига кўра, «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи мавсумида Маҳлиёхон Асқаралиева, Жўрабек Арзиев, Жавоҳир Хўжаев ва қатор турк актёр, актрисаларидан иборат янги чеҳраларни ҳам кўриш мумкин. Жавоҳир Хўжаев Сариқ бола тахаллуси билан кўпчиликка таниш бўлган Жаҳонгир Хўжаевнинг укаси ҳисобланади.

    Маҳлиё Асқаралиева

    Маҳлиё Асқаралиева
    Фото: Instagram / @mahliyoaskaraliyeva

    Саида Раметованинг айтишича, унинг роли сериалнинг иккинчи мавсумида ҳам давом этади.

    — Насиб қилса, сериалдаги ролим давом этади. Ҳозирча жанг саҳналарини суратга оламиз, сизни кейинроқ чақирамиз, дейишди. Қачон чақиришса ҳам, тайёрман, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова.

    Фото: Instagram / @mendirmantvdizi

    Феруза Норматова интервьюларидан бирида ҳижобга киргани туфайли сериалда рол ижро этмасликка қарор қилгани ҳақида сўзлаб берган эди.

    «Шаҳзод Султонов билан ижодий ҳамкорлик қиламиз, шартномаларимиз бор. Унга рўмол ўраш фикрим борлигини айтганимда қўллаб-қувватлаган. Мен сентябрда, туғилган кунимда ўранмоқчи эдим. Шаҳзод яхши қабул қилди. Шундан бироз вақт ўтиб, ‘Мендирман Жалолиддин’ сериалининг иккинчи фасли суратга олиниши маълум бўлди. Мени чақиришди. Августда кетиб, ноябрда қайтилади, дейишди. Мен сериалнинг давомида ҳам суратга тушишга рози бўлдим. Бу ҳақда Шаҳзодга айтганимда, у ‘Рўмол ўрамоқчи эдингиз-ку, сериалда суратга тушиш ҳижобдан ҳам муҳимроқ экан-да’, деди. Шу сўзлардан кейин ўйланиб қолдим ва сериалнинг давомида суратга тушмасликка қарор қилдим. Ўрнимга бошқа актриса суратга тушса, янаям яхшироқ бўлар, деган фикр пайдо бўлди», — деган актриса ушбу саволга жавобан.

    Фото: Instagram / @alikhanofficial

    Маълумки, пандемия сабаб сериалнинг суратга олиш ишлари узоқ вақт давом этди ва актёрлар Туркияда узоқ вақт қолиб кетишларига тўғри келганди. Сериал продюсерлари томонидан иккинчи мавсумни суратга олиш учун маълум муддат белгиланганми? Ушбу саволга айни кунларда Туркияда бўлиб турган актёр Жавоҳир Зокиров жавоб берди.

    Фото: Instagram / @mendirmantvdizi

    — Албатта, муҳлат берилган. Сентябрь ойида иккинчи мавсумнинг суратга олиш ишлари якунланиши керак, — дейди Чингизхон роли ижрочиси Жавоҳир Зокиров.

    Жавоҳир Зокиров шунингдек сериал продюсерлари билан гонорар масаласида ҳам келишувга эришганини айтиб ўтди.

    — Ҳақиқатан ҳам шундай бўлганди. Муаммо ҳал қилинди, ҳаммаси яхши. Сериалнинг иккинчи мавсуми аввалгисидан зўрроқ бўлади. Ҳозирда сериалнинг 14-қисм сценарийсини ўқиб чиқдик. Унда томошабинни ўзига жалб қиладиган эпизодлар жуда кўп, — дейди актёр Жавоҳир Зокиров.

    Маълумотларга кўра, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова ва Юлдуз Ражабова айни пайтда Истанбулда съёмка жараёнларига тайёрланмоқда. Феруза Норматова яратган образга эса бошқа актриса танланиши кутилмоқда.

    Фото: Instagram / @mendirmantvdizi

    «Сериалнинг биринчи фасли 13 сериядан иборат. Иккинчи фаслда яна 13 серия суратга олинади. Келажакда умумий жиҳатдан 52 қисмдан иборат сериал олиш режалаштирилган», — деганди матбуот анжуманида «Жалолиддин Мангуберди» сериали бош маслаҳатчиси Бобохон Муҳаммад Шариф.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра Туркиянинг «Боздағ фильм» компанияси томонидан «Мендирман Жалолиддин» сериали суратга олинган. Сериал учун Туркияда 30 гектар майдонда  Ўзбекистоннинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. 1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 квадрат метр майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қад кўтарганди.

    Фото: Instagram / @mendirmantvdizi

    Сериалнинг илк мавсумида Жавоҳир Зокиров — Чингизхон, Эмре Кивилжим — Жалолиддин Мангуберди, Юлдуз Ражабова — Қутлибека, Гуленай Калкан — Туркон Хотун, Каан Ялчин — Султон Аловуддин Муҳаммад, Сезгин Эрдемир — Темур Малик, Саида Раметова — Туркон хотуннинг канизи Ойгул, Раъно Шодиева — Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг хотини Ойчечак, Райҳон Уласенова —  Аловуддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси, Акбархўжа Расулов —  Ўзлоқшоҳ, Феруза Норматова — Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи, актёрлар Жамшид Сагатов ва Акмал Мирзо — моғул саркардалари, Алихан — Чингизхоннинг ўғли Жўжи, Бойир Холмирзаев —  Нажмиддин Кубро, Тоҳир Саидов — бош вазир Низомул мулк, Жаҳонгир Абдумаликов — Жалолиддин Мангубердингинг муҳофизи ролларини ижро этишганди.

     Мавзуга доир: 

    • «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари ва актёрлар жамоаси билан ўтган матбуот анжумани — суратларда
    • Эмре Кивилжим — Жалолиддин, Жавоҳир Зокиров — Чингизхон, Гуленай Калкан — Туркон Хотун. «Мендирман Жалолиддин» тақдимотидан репортаж (фото ва видео)
    • «Қийналиб кетдим». Юлдуз Ражабова Туркияда 10 ой яшагани, «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги қийинчиликларга тўла роли ҳақида (видео)
    • «Гонорарим меҳнатимга яраша». Райҳон Уласенова «Мендирман Жалолиддин» сериалида аскардек меҳнат қилгани ҳақида гапирди (видео)

    20.05.2022, 15:36   Изоҳ (0)   35778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмлардаги режиссёрлар ўтказиб юборган ва томошабинлар томонидан аниқланган хатоликлар (фото)

    20.05.2022, 13:42

    Саратон, битлаш, қовурға синиши. «Гарри Поттер» фильмининг актёр ва актрисалари суратга олиш майдончасида дуч келган қийинчиликлар

    19.05.2022, 16:40

    «Қайнонамга санъаткор эканим ёқмади». Блогер Хонзода эри билан яшамаётгани, бир ойлик даромади ва сериаллардаги ролларни сотиб олишаётгани ҳақида

    19.05.2022, 14:47

    Кинотавсия: дам олиш кунлари томоша қилиш учун энг яхши турк минисериаллари

    19.05.2022, 11:44

    «Доктор Стренж 2» жаҳон прокатида 700 млн доллар тўплади

    18.05.2022, 21:45

    Болливуд юлдузлари Амитабҳ Баччаннинг невараси, Шоҳрух Хон ва Шридевининг қизлари бир фильмда дебют ролини ижро этмоқда (видео)

    17.05.2022, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.