Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёдан Тошкентга истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб келаётган Cobalt автомобили аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Маълум қилинишича, «Умакай» ЙПХ масканида Cobalt автомобили назорат текшируви учун тўхтатилган. Термиз—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган деновлик А.Х.га тегишли машина тўхтатилиб, унинг юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария ҳужжатларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 100 килограммдан ортиқ гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган. Ушбу гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган.

Аввалроқ Жиззахда Nexia юкхонаси ва салонидан Тошкентга олиб кетилаётган 712 кг номаълум ҳайвон гўшти топилгани, Бухородан Тошкентга 500 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган Isuzu тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади