Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган Маҳамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.Маҳамадмусо Обидов 1984 йил вилоятнинг Марҳамат туманида туғилган бўлиб, 2005 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2018 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Иш фаолиятини «Ўзсаноатқурилишбанк» Бунёдкор филиали пул муомаласи ва нақд пул маблағларининг берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус шўъбаси 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси сифатида бошлаб, филиал бошқарувчиси ўринбосари, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси банклар ва нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Миллий банк Андижон бўлими бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.
2022 йилнинг январь ойидан тайинловга қадар Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасини бажариб келган.
Изоҳ (0)