• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тадбиркор электр энергияси ишлаб чиқариш ва сотишда бозорга осон кириб кела олади» – Шерзод Хўжаев энергетика тизимида нималар ўзгараётгани ҳақида

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергияси ишлаб чиқариш ва сотишда бир қанча қулайликлар яратилади. Бу ҳақда Энергектика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Шу билан бирга, вазирлик расмийси мамлакатда муқобил энергия ишлаб чиқариш қай босқичда экани, энергетика соҳасидаги қонунчиликни янгилаш масалаларига ҳам тўхталди.

    Шерзод Хўжаев

    Шерзод Хўжаев
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг бозорга кириб келиши содда бўлади

    Энергетика соҳасида хорижлик экспертлар такрорлаётган муҳим бир жиҳат бор. У ҳам бўлса, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш керак. Масалан, «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун 2009 йилда қабул қилинган. Яъни бу бўйича янги қонун қабул қилиш, қонуности ҳужжатларни такомиллаштириш вақти келди. Яна бир муҳим масала, бозор шакллангандан кейин унга давлат аралашуви кўпайса, бозор бўлмай қолади. Лекин бозор ўзини ўзи бошқара олади, ҳамма нарсани ўзи тартибга солади десак, бундай бозор ҳам ишламайди. Чунки тартибга солинмаса, бозор иштирокчиларининг ўртасида мувозанат бўлмайди. Беш қўл баробар бўлмаганидек, кимдир тўғри ишлашга ҳаракат қилади, кимдир нотўғри ишлайди ва ўртада носоғлом рақобат юзага келади. Якуний натижада харидор ва истеъмолчи жабр кўради. Шунинг учун энергетика бозори регуляторини такил этиш зарур. Унинг бозорни ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича алоҳида ўрни бўлади. Бозорда иштирокчилар сонининг кўпайиши, улар ўртасида соғлом рақобат юзага келишини назорат қилиб борилади.

    Электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки улгуржи бозордан харид қилиб аҳолига, бошқа ҳар қандай истеъмолчига сотиш истагини билдирган компаниялар бу бозорга кириб келиш жараёни ҳам жуда содда бўлади. Яъни энергетика бозори регулятори томонидан компанияга битта лицензия берилиши керак. Лицензияни олган ҳар қандай тадбиркор бозорга кириб фаолиятини амалга ошириши мумкин. У фаолияти давомида фойда билан чиқадими, зарaр билан чиқадими, ўзининг қобилияти, маҳорати ва тажрибасига боғлиқ. Чунки энг асосийси, шарт-шароитлар ҳамма учун бир хил яратилади. Лицензия олган компания, у каттами-кичикми фарқи йўқ, қоида ҳам бир хил, шароит ҳам тенг. Лицензияда истеъмолчиларни ҳимояловчи нормалар, шартлар ҳам ёзиб қўйилади. Бу бозорга кирган ҳар қандай тадбиркор истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилмаслиги, улар олдида олган мажбуриятларини бажаришга жавобгар бўлишини англатади. Талабларга жавоб берилиши шарт деган нормалар ҳам киритилади.

    Табақалаштирилган тарифлар ҳақида

    Биз 2 та муаммони ҳал қилиш йўлини қидириб топдик, деб ишонаман. Биринчиси, истеъмолчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоялаш масаласи. Маълум миқдордан камроқ электр энергияси ёки табиий газ истеъмол қилган оилалар ижтимоий ҳимояга муҳтож, яъни даромади кам ҳисобланади. Ёки бошқа томондан фарзандлари йўқ, ёлғиз яшаётган бўлиши мумкин.

    Иккинчиси, қанча истеъмол ҳажми ортса, қўшилган ҳажм учун бошқача нарх бўлиши самарадорликка ундайди. Республикада ўртача хонадон электр энергияси сарфини ривожланган мамлакатлар билан таққосланса, бизда истеъмол кам. Лекин беҳуда сарф миқдорини қарасак, жуда кўп. Мана шу истеъмол қилинган ҳажмни ҳам беҳуда қисми катта. Табақалаштирилган тарифлар беҳуда сарфни камайтиришга ундайди. Бунда ҳамма иқтисодий жиҳатдан ҳисобини ўзи бошқаради. Камроқ тўлашни хоҳлаганлар тежайди. Яъни қанча кўп тежалса, шунча кам тўлов бўлади. Қанча беҳуда сарф қилинса, шунча кўп пул тўланади.

    Катта истеъмолчилар улгуржи бозорга чиқишга мажбур бўлади. Улар вақти соати келиб, электр энергиясини станциялардан тўғридан-тўғри харид қилади ёки улгуржи бозордаги трейдерлардан сотиб олади. Бундай ривожланган бозор модели бутун дунёда бор. Аҳоли ёки бўлмаса, кичик бизнес субъектларининг бозорга чиқиб, биржада савдо билан шуғулланишга имкони ҳам, хоҳиши ҳам йўқ. Оддий тил билан айтганда, бозор уларнинг эшигига келиши керак. Рақобат бўлган жойда узоқ муддатли ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларнинг қисқаришига олиб келади. Шунингдек, аҳоли, кичик бизнес субъектлари учун тарифларни ошмаслигини кафолатлайди.

    Қуёш ва шамол электр станцияларининг улуши кенгайтирилади

    Электр энергияси Ўзбекистонда турли электростанцияларда ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) ишлаб чиқарилган ҳажм умумий миқдорнинг 92 фоизини ташкил қилади ва 8 фоизи гидроэлектр станцияларида (ГЭС) ишлаб чиқарилади. Тизимга энди кириб келаётган қуёш ва шамол энергиясининг ҳажми ҳали жуда кичик. Лекин яқин 5 йил ичида уларнинг улуши 25 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда.

    Муқобил энергетика бўйича биз шу кунгача бир нечта битимларни имзоладик. Олган таклифларимиз молиявий жиҳатдан жуда ҳам жозибадор. Яъни паст нархларда десак ҳам бўлаверади. Биз бунга ниманинг ҳисобига эришдик? Биринчидан, давлат 25 йил давомида кафолатланган тарзда энергияни харид қилиш мажбуриятини бўйнига олди. Иккиничиси, лойиҳаларимиз қуввати жуда катта. Лекин келажакда биз катта қувватли лойиҳаларни кўп қила олмаймиз. Аста-секинлик билан кичикроқ қувватли қуёш ва шамол станцияларини қуришга ўтамиз.

    Оддий мисол, шамол станциямизнинг энг кичиги 100 мегаватт, қолганлари 500 мегаватт бўлади. 500 мегаватт бугунги кунда битта катта вилоят дегани. Дунё бўйича қарайдиган бўлсак, шамол электр станцияларининг ўртача қуввати 69, 80 ва 100 мегаваттни ташкил этади. Қуёш станцияларимизнинг энг кичиги 100 мегават, каттаси эса 457 мегаватт ҳисобланади. Дунё миқёсида олиб қаралса, ўртача катталик 30-40 мегаваттни ташкил қилади. Энди мана шундай катта станцияларни жойланишига бўш ерлар бўлса, қураверсак, арзон нархларда олаверсак, у қайтанга яхши эмасми, деган табиий савол туғилади. Бу ерда об-ҳавонинг салбий таъсир қилиш муаммоси бор. Яъни бу бизни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Қанча кўп станция бўлса, масалан, республиканинг барча туманларида қурилса, бунинг ягона электр тармоқларига салбий таъсири камроқ бўлади. Чунки шамол ва қуёш электр станцияларида ишлаб чиқариш жараёнини биз бошқара олмаймиз. Улар шамол бўлса, электр ишлаб чиқаради, бўлмаса тўхтайди. Қуёшли об-ҳаво бўлса, битта режимда, булутли ҳавода бошқа режимда ишлайди. Қуёш ботгандан кейин умуман тўхтайди. Шунинг учун биз маълум бир нуқтага келгандан кейин қуёш, шамол станциялар сонини кўпайтиришимиз зарур бўлади. Ва бу хоҳлаймизми, йўқми нархлар ошишига олиб келади. Давлатнинг кафолатланган тарзда харид қилиш механизмидан воз кечиб бозорда рақобатни кучайтириш эҳтиёжи туғилади. Ким камроқ фойда билан ишлашга тайёр бўлса, ким харажатни қисқартириш эвазига нархни пастроқ ушламоқчи бўлса, марҳамат дейилади. Бошқа станциялар каби уларда ҳам худди шу сиёсат сақланиб қолади.

    23.05.2022, 09:10   Изоҳ (0)   14516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринди (видео)

    23.05.2022, 08:50

    Фарғонада 5 минг доллар эвазига ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди

    23.05.2022, 08:20

    АҚШнинг хатти-ҳаракатларини лаънатлаган Тошкент журналистлари, Наманганни қўрқувда ушлаб турган «Адолат», «пахта — нонимиздир». Ўзбек матбуоти 23 майда нималар ҳақ...

    23.05.2022, 07:30

    Сергелида янги йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулаб тушди

    22.05.2022, 22:44

    Андижонда юк машинасида 2 тонна истеъмолга яроқсиз номаълум ҳайвон ички аъзолари олиб кетилаётгани аниқланди

    22.05.2022, 21:54

    Бухоро ва Хива ўртасида темир йўл қатнови йўлга қўйилади

    22.05.2022, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ташқи кўринишидаги яққол ўзгаришларга қарамай, пластик операция қилдирганини тан олмайдиган юлдузлар

    Лайфстайл | 4 июн, 13:47

    Магнит бўрони давомийлиги бўйича рекордни янгилаши мумкин 

    Дунё | 4 июн, 13:37

    Берлинда “Аёлларнинг жамиятдаги роли: Ўзбекистон-Германия тадбиркор аёллари анжумани” ўтказилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 13:32

    Нега Ким Кардашьян, Эмма Уотсон ва бошқа машҳурлар селфи тушишни ёқтирмайди?

    Шоу-бизнес | 4 июн, 13:27

    Қирғизистонда депутатларга чет эл сафарига чиқиш тақиқланди

    Қирғизистон | 4 июн, 13:02

    Шавкат Мирзиёев Ли Же Мёнгни Жанубий Корея янги президенти этиб сайлангани билан табриклади

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.