Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни ўтказилган йиғилишда спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селексия борасида узвий занжир йўлга қўйилмагани қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Маълум қилинишича, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади. Оқибатда халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5—6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизигина миллий терма жамоага кира олган.

«Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ», — деган президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?