Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрига Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди. Бу ҳақда халқаро зардўзлик ва заргарлик, каштадўзлик санъати фестивали матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан Бухорода вилоят ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзбекзарсаноат» уюшмаси ҳамкорилигида 21—25 май кунлари Халқаро зардўзлик ва заргарлик, каштадўзлик санъати фестивалини ўтказиш режалаштирилган эди.

Мазкур халқаро фестиваль мақсади халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, ушбу йўналишда ҳунармандлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ҳунармандчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш ва қайта тиклашга қаратилган.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар аввалида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Жаҳон ҳунармандчилик Кенгаши томонидан Бухоро шаҳрига «Ҳунармандчилик шаҳри» мақоми берилгани эълон қилинди ва Бухоро шаҳрига бу ҳақдаги сертификат топширилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Маълумки, Ҳунарманд уюшмаси 2019 йилнинг март ойидан бошлаб мазкур ташкилотга аъзо бўлганди. Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача унга жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 30 та шаҳар сазовор бўлган. Бухорои шариф бу бебаҳо мақомга муносиб ва у ўз мақомини дунё ҳамжамияти олдида ҳар доим обрў билан сақлайди», — деди шаҳар ҳокими ўз сўзида.

Фестиваль матбуот анжуманида маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 200 дан ортиқ вакиллари, АҚШ, Россия, Англия, Янги Зеландия, Кувайт, Тожикистон каби давлатлардан келган хорижий иштирок этган.

«Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, матбуот анжумани бўлаётган пайтда Бухорода чанг бўрони кузатилди. Фестиваль масъуллари ҳар қандай табиий ҳолатга қарамай, фестиваль тадбирлари давом этишини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди