• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Андижон вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

    «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Хўжаобод шаҳридаги иккита ихтисослаштирилган мактаб ва Андижон шаҳридаги ижод студиясига ташриф буюрди.

    Фото: «Замин»

    Фото: «Замин»

    Хўжаободдаги мактаблар бой тарихга эга. Яқинда улар «Замин» фонди кўмаги билан тўсиқларсиз муҳитда сифатли таълим олишга хизмат қилувчи замонавий ассистив жиҳозлар билан таъминланди.

    Шунингдек, «Замин» фонди томонидан Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан биргаликда амалга оширилаётган «Эшитишни хоҳлайман!» хайрия лойиҳаси доирасида бу мактабларнинг барча ўқувчилари ташхисдан ўтказилди. Натижада 402 нафар ўқувчига зарур миқдорда рақамли эшитиш мосламалари билан 702 та мослама билан таъминланди.

    Ушбу лойиҳа давом эттирилади, жорий йилнинг ўзида эшитишида нуқсони бўлган болаларга яна 5600 та рақамли эшитиш мосламаси етказиб берилади.

    Зироат Мирзиёева иккала мактабда ҳам бўлиб, бу ердаги янги жиҳозлар билан танишди, болалар билан дилдан суҳбатлашди.

    17-сонли мактабдаги учрашув айниқса мазмунли ўтди. Ушбу мактаб негизида «Zamin Education» лойиҳаси доирасида инклюзив IT-оромгоҳ ташкил этилган.

    Фото: «Замин»

    Фото: «Замин»

    Беш кун давомида катта синф ўқувчилари дастурлаш ва робототехника кўникмаларини фаол ўзлаштирдилар, компьютер иловаларини яратдилар.

    Фонд Васийлик кенгаши раиси болаларни оромгоҳни муваффақиятли тугатганликлари билан табриклаб, ўқишда янги муваффақиятлар, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишларини тилади.

    Оромгоҳ навбати якунига етгани муносабати билан ўтказилган тадбирда болалар учун яна бир хушхабар — www.zamineducation.uz IT-платформасидаги ресурслар контенти янада кенгайгани ҳақида эълон қилинди. Бу ахборот технологияларини чуқурроқ ўрганиш ҳамда соҳадаги замонавий профессионал талабларга мос бўлишга ёрдам беради.

    Зироат Мирзиёева «Zamin Creative» ижод студиясида ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Студия яқинда Андижондаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб қошида очилди. Бу мамлакатимиздаги учинчи шундай студия бўлиб, биринчиси Қаршидаги Абдулла Орипов, иккинчиси Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги мактабларда ўз ишини бошлаган.

    Фото: «Замин»

    Фото: «Замин»

    Студия учта йўналиш: театр санъати, фашион десигн (кийим дизайни) ва медиасаводхонликка ихтисослашган. Ўқув курси 3 ойдан 7 ойгача давом этади. Ҳар бир йўналиш дастури ўзига хос бўлиб, ўқитувчилар ва юртимиздаги етакчи мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқилган.

    Зироат Мирзиёева билан биргаликда студияга Тошкентдаги «Zamin Creative» ўқувчилари ҳам келдилар, улар қабулдан муваффақиятли ўтган тенгдошларини табрикладилар ва қўллаб-қувватладилар, ўз ижодий ишларини кўрсатдилар, тўплаган тажрибаси ва ўқишдан олган таассуротлари билан бўлишдилар.

    Йил якунига қадар «Zamin Creative» ижод студиялари Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида ҳам очилиши режалаштирилган.

    Фото: «Замин»

    Фото: «Замин»

    Маълумот учун: «Zamin Education» таълим лойиҳаси ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларини дастурчи, робототехника, рақамли дизайн ва медиа бўйича мутахассис каби замонавий ва талаб юқори бўлган касбларни ўзлаштириш мақсадида IT-дастурлаш ва роботехникага ўқитишга мўлжалланган.

    «Zamin Creative» таълим дастури ёшларни ижодий йўналишдаги олий таълим муассасаларига киришга тайёрлаш, уларда медиасаводхонлик, дизайн ва актёрлик маҳорати кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

    Мавзуга доир:

    • «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Ўзбекистондаги биринчи госпитал турдаги мактабга ташриф буюрди
    • Сергелида «Замин» фонди 4,5 гектар майдонга 2740 туп дарахт экди
    • Зироат ва Шаҳноза Мирзиёева Қашқадарёдаги мактаб-интернатга борди

    21.05.2022, 18:12   Изоҳ (0)   11095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меҳнат вазири Жанубий Кореянинг ўзбек мигрантларига бераётган квоталари сони ўзгармаётганига аниқлик киритди

    21.05.2022, 17:11

    Хоразм ва Навоийда кучли шамол биноларнинг том қисмини учириб юборди

    21.05.2022, 16:52

    Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлиси 28 май куни чақирилади

    21.05.2022, 16:31

    Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошиши маълум қилинди

    21.05.2022, 16:10

    Тошкент метросида поезд носозлик сабаб «Чорсу» бекатида йўловчиларни тушириб қолдирди

    21.05.2022, 14:58

    Россияда 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумонланиб қўлга олинди

    21.05.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.