Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»даги президент қарори қабул қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қарорга кўра, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида психоактив моддалар истеъмол қилинишнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган профилактика тизими ишлаб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

  • манфаатдор идоралар билан биргаликда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиб, шифокор-нарколог лавозимларининг штат меъёрларини бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш;
  • Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили Наркология маркази ва унинг ҳудудий филиалларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 10 нафаргача шифокор мутахассислар нуфузли хорижий наркология марказларида малака оширишга юбориш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, ҳужжатда 2022–2023 йилларда наркология муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 32,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратиш белгиланган. Бунда, мазкур харажатлар 2022 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, 2023 йилда эса давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча маблағлар ажратиш орқали қопланади.

Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар бажарлишини ҳар чоракда танқидий муҳокама қилиб боради ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлайди.

Аввалроқ Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда онкологик хизматларини ривожлантиришга маблағ ажратиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги