Мўйноқ туманида жойлашган қамишзорларда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 май куни соат 20:00 да Мўйноқ тумани, «Залиев» кўлидаги қамишзорда ёнғин бўлаётгани тўғрисида Мўйноқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Ёнғинга ёнғин қутқарув экипажлари соат 20:40 да етиб бориб, 21:05 да ёнғин бартараф этилган (Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 30 километрни ташкил этади). Ҳодиса оқибатида «Залиев» кўлида 0,5 гектар майдонда қамишзор ёнган.
Айни вақтда ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.
Бундан аввал ҳолатга муносабат билдирган Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборат бўлгани сабабли ёнғинни ўчириш имкони йўқлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)