Turkish Airlines Ўзбекистонга мунтазам янги рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания бош директори Билал Экшига таяниб, Anadolu агентлиги хабар берди.
Экшининг маълум қилишича, Истанбул—Бухоро йўналиши бўйича парвозлар 7 июндан бошлаб амалга оширилади. Бундан ташқари, турк авиаташувчиси Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам қатновлар частотасини кўпайтиради.
9—10 майдан бошлаб Turkish Airlines самолётлари Истанбулдан Тошкентга ҳафтасига 17 марта, Самарқандга — 4 марта, Фарғонага — 3 марта парвоз қилади. 16 майдан бошлаб эса Истанбул—Урганч рейслари ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади.
Аввалроқ Uzbekistan Airways Бухоро—Истанбул—Бухоро йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўйиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)