«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Мазкур битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея космосни биргаликда тадқиқ этиш бўйича келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)