Фарғонанинг Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Қайд этилишича, Акмалжон Азимжонович Маҳмудалиев фарғоналикларга Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида таништирилган.
Акмалжон Маҳмудалиев 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган бўлиб, 1995 йилда Самарқанд кооператив институтининг бухгалтерия ҳисоботи факультетини, 2005 йилда Тошкент Кимё-технология институтининг дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультетини тамомлаган.
2007 йилдан 2013 йилгача Давлат дон инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасида етакчи ва бош давлат дон инспектори лавозимларида ишлаган. 2013 йилнинг сентябрь ойидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У 2018 йилнинг 14 июнь кунидан бошлаб тайинловга қадар Фарғона вилоятининг Учкўприк туманига ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Изоҳ (0)