• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 млрд сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқланди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаат асосида Бухоро муҳандислик-технология институтида коррупцияни келтириб чиқараётган омиллар, унга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар, маблағлардан фойдаланиш ва давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши аҳволи ўрганилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Бухоро муҳандислик-технология институти

    Фото: Бухоро муҳандислик-технология институти

    Ўрганишда институтнинг молиявий ҳужжатлари қонунчиликка зидлиги, тўловлар тўғри ҳисобланмаслиги, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний сарфланиши, иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларнинг нотўғри тўлангани ҳамда давлат харидлари ва меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилинмаётгани каби қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

    Хусусан, давлат харидлари бўйича институтнинг 2-корпуси фасад қисмини капитал таъмирлаш бўйича эълон берилмасдан, танловларсиз 1,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари тўғридан-тўғри «Fast Quality Building» МЧЖга шартномасиз бериб юборилган. Ушбу ташкилот Соғломлаштириш марказида 303,9 миллион сўмлик ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган.

    Шунингдек, институт 1-биносининг 5-қаватида «Вобкент Сан-тех стоп монтаж сервис » МЧЖ томонидан амалга оширилган 2,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари якунланган. Бироқ тугалланган ишлар комиссия томонидан қабул қилинмаган ва унинг кафолат муддати тугамаган бўлсада, пудратчига 91,5 миллион сўм маблағ олдиндан тўлаб берилган.

    Маблағларнинг ортиқча сарфланиши бўйича:

    • Масъуллар томонидан 18 нафар магистрант ва 7 нафар талабанинг имтиҳонда олган «4» баҳолари қайдномаларга кўчирилишида «5» баҳога ўзгартирилгани натижасида 14,7 миллион сўмдан зиёд стипендиялар ортиқча тўлангани аниқланган;
    • Ассистент-ўқитувчиларга 71 та ҳолатда катта ўқитувчи лавозимига белгиланган жами 50,5 миллион сўмлик ортиқча иш ҳақи тўланган.
    Меҳнат қонунчилиги бўйича:

    0,50 ҳисса ташқи ўриндошлик асосида ишловчи кафедра профессори Х.Камилова текширув кунига қадар ишга келмаган бўлсада, унга январь ойида 4,3 миллион сўмлик иш ҳақи ҳисобланиб, мажбурий ушланмалар сақланган ҳолда 3,7 миллион сўм тўлаб берилган. Шунингдек, 0,50 ҳисса профессор лавозимида ишловчи Р.Гуляев ўқув йили юклама жадвалида қайд этилмаган бўлса ҳам, унга табел тўлдирилиб, 2021 йил сентябрь ойидан 2022 йил февраль ойига қадар 18,3 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган, мажбурий сақланмалар ушлангандан сўнг 15,9 миллион сўм иш ҳақи тўланган.

    Ташқи ўриндошлик асосида ишловчи сиртқи бўлим услубчиси Умида Шарипова ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ходими Анвар Жўраевларнинг асосий иш жойидан маълумотнома олинмаган. Дилором Эргашева бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмасисиз диспетчер лавозимига қабул қилинган. Доцент лавозимига ишловчи Институтнинг академик лицейи директори Эминжон Ҳалимов асосий иш жойида 126,6 соат ишда бўлмаган.

    Қариндош-уруғчилик алоқалари борасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани бўйича:

    • «Машинасозлик технологияси» кафедраси мудири Насрулло Ўриновнинг қўл остида унинг турмуш ўртоғи Муҳаббат Саидова катта ўқитувчи, акаси Абдулло Ўриновнинг ўғли Уйғун Ўринов доцент лавозимида, шунингдек, «Менежмент» кафедраси мудири Шербек Хайитовнинг қўл остида турмуш ўртоғи Шаҳло Примова ва синглиси Ирода Хайитовалар ўқитувчи-стажёр лавозимида ишлаётганлиги маълум бўлган;
    • Бундан ташқари, институтдаги 34 нафар тюторларнинг 20 нафари ёшлар билан ишлашда етарли тажриба орттирмаган ҳамда етарли педагогик стажга эга эмас. 29 нафар ходим катта ўқитувчи лавозимига ноқонуний қабул қилинган.
    Табақалаштирилган тўлов, таълим дастурлари ҳамда стажёр-тадқиқотчиликка қабул қилиш бўйича:
    • Давлат тест марказининг хулосасига кўра, 67 нафар абитуриентнинг табақалаштирилган тўлов-контрактлари миқдори буйруқларда белгиланмаган;
    • Ўрганишда қўшма таълим дастурлари асосида таълим йўналишларига қабул қилинган 19 нафар абитуриентнинг иккинчи босқич бўйича тест синовларида иштирок этишлари учун танлаган таълим йўналишлари ва ўқишга қабул қилишда буйруқ билан белгиланган таълим йўналишлари бир-бирига мос келмаслиги аниқланган.
    • Шунингдек, «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)» таълим йўналиши бўйича тест синовида иштирок этган 5 нафар абитуриент «Дастурий инжиниринг» таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган. Мисол учун, «Биотиббиёт муҳандислиги» таълим йўналиши бўйича тест синовида иштирок этган абитуриент Ҳайитбек Асроров «Дастурий инжиниринг» таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган.
    Мурожаат асосида институтда ўтказилган ўрганишларда 4 миллиард сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган.

    Қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқишига Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан таълим, меҳнат, бюджет интизоми ва давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари ва соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмагани ҳамда етарли назорат ўрнатилмагани сабаб бўлган.

    Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг 4-бандига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилган.

     

    Аввалроқ Тошкентда 32 та уй-жой ширкати жами 3,5 млрд сўмни мақсадсиз сарфлаган ёки талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли корхона 15,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликка йўл қўйгани аниқланди
    • Ўзбекистонда 23 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 1,7 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

    10.05.2022, 18:49   Изоҳ (0)   12369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термизда Салжуқийлар даврига тегишли ноёб олтин динор топилди

    10.05.2022, 18:18

    Turkish Airlines Истанбул—Бухоро йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўяди

    10.05.2022, 17:48

    Тошкент вилоятида тиббиёт ходимини бош шифокор ўринбосари этиб тайинлашга ёрдам бериш учун 1,3 минг доллар олган шахслар ушланди

    10.05.2022, 17:17

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    10.05.2022, 16:47

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этишга оид битим тасдиқланди

    10.05.2022, 16:16

    Фарғонанинг Учкўприк тумани ҳокими Навоий ҳокимига ўринбосар бўлди

    10.05.2022, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Сингапурга чақалоқ сотган 12 киши ҳибсга олинди

    Дунё | 16 июл, 14:25

    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

    Реклама | 16 июл, 13:43

    Ўзбекистонда бепул илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:15

    “Челси” кўплаб футболчиларини сотувга қўйди

    Спорт | 16 июл, 14:15

    Италияда ўғрилар лорднинг 250 минг евролик соатини қўлидан олиб қочди (видео)

    Дунё | 16 июл, 14:06

    Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомашиналар сони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:45

    Ламин Ямал ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузди

    Спорт | 16 июл, 13:10

    Янги ўқув йилидан контракт миқдори ошадими? Вазирлик вакили аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:08

    Ҳусий дилерлари Х ва WhatsAppʼда қурол сотаётгани маълум бўлди

    Дунё | 16 июл, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.