Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-туридан ўрин ўйинда «Реал» 30 апрель, шанба куни «Эспаньол»га қарши баҳс юритди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Сантьяго Бернабеу»да ўтган баҳсда мезбонлар йирик ғалабани қўлга киритди. 33-дақиқада Родриго ҳисобни очди, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас бразилиялик футболчи дублни расмийлаштирди.

Иккинчи бўлим аввалида Марко Асенсио ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 3:0. Учрашув якунланиши арафасида Карим Бензема ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди ва жамоасига йирик ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа Мадрид клуби йирик ғалабани қўлга киритиб, муддатидан аввал Испания чемпионлигини қўлга киритди. Бу мадридликлар учун ўз тарихидаги 35-чемпионлик бўлди. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти эса топ-5 лигаларнинг барчасида ғалаба қозонган илк мураббийга айланди.

Ла Лига

34-тур баҳси

30 апрель, шанба

«Реал» – «Эспаньол» 4:0

Голлар: 1:0 – 33 Родриго, 2:0 – 43 Родриго, 3:0 – 55 Асенсио, 4:0 – 81 Бензема.

«Реал»: Куртуа, Каземиро (Иско, 61), Вальехо, Марсело, Модрич (Кроос, 60), Себальос, Камавинга (Хила, 75), Васкес, Мариано Диас (Бензема, 60), Асенсио, Родриго (Винисиус Жуниор, 75).

«Эспаньол»: Диего Лопес, Сержи Гомес, Калеро (Давид Лопес, 83), Кабрера, Мелендо (Морланес, 65), Вильена (Дидак Вила, 65), Дардер, Эррера (Мерида, 76), Алеиш Видаль, де Томас (У Лей, 65), Пуадо.

Огоҳлантиришлар: Мариано Диас (42), Каземиро (46).

«Алавес» – «Вильярреал» 2:1

Голлар: 1:0 – 4 Лагуардиа, 2:0 – 31 Эскаланте, 2:1 – 47 Чуквуэзе.

Изоҳ
Асосий янгиликлар