Машҳур турк актрисаси Эбру Шаҳин баскетболчи Жеди Усмон билан никоҳ тўйига ҳозирлик кўрмоқда. Кенг тарқалган хабарга кўра, жуфтликнинг тўй маросими икки марта бўлиб ўтади.
Маълум бўлишича, тўй Туркия ҳамда Жеди Усмон спорт карьерасини қураётган Америкада бўлиб ўтади.
Жеди ва Эбру туркиялик машҳурлар орасида энг гўзал жуфтликлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Эбрунинг мухлислари ниҳоят актрисанинг тўйи бўлаётганидан жуда хурсанд.
Эслатиб ўтамиз, актриса ўзбек томошабинларига «Истанбуллик келин» ҳамда «Беқарор» сериаллари орқали таниш.
Изоҳ (0)