Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова билан Жиззахдаги селдан талафот кўрган 15-умумий ўрта таълим мактабларида бўлди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мактаб биносининг зарар кўрган қисмлари, хусусан, том қисми зудлик билан таъмирлаш лозимлиги юзасидан тезкор чора кўриш бошланган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, масъуллар селдан талафот кўрган педагог ва техник ходимлар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олган. 15-умумий ўрта таълим мактабининг ходимларига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, зарур ёрдам кўрсатилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келгани тўғрисида хабар берилганди. Жиззах вилояти прокуратурасига кўра, вилоятда юз берган селда 5 киши вафот этган. ФВВнинг Гидрометеорология хизмати марказига таяниб маълум қилишича, 20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соат ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар