Ҳар бир инсон баъзида тери юзасининг кўкариб қолаётганига дуч келади ва бу муаммо эмас, агар уларнинг пайдо бўлиш сабабини аниқланса. Лекин гематомалар ўз-ўзидан юзага келса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. «Домашний очаг» нашрининг маълум қилишича, сабабсиз пайдо бўлган кўкаришлар жуда хавфли касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.
Қон касалликлари
Гемофилия, варикоз томирлари, тромбоцитопения ва ҳатто лейкемия: бу касалликларнинг барчаси қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ ва кўкаришлар унинг намоёни бўлиши мумкин. Эътибор бериш керак бўлган бошқа аломатлар — бу оёқларда оғриқ ва шиш, бурундан қон кетиши, милкнинг қонаши, бутун танада майда майда нуқталарнинг пайдо бўлиши.
Гормонал номутаносиблик
Хусусан, эстроген даражасининг пасайиши. Менопауза, поликистик тухумдон синдроми, бошқа касалликлар, бунинг натижасида организмдаги аёллик гормонлар миқдори кескин камаяди. Буларнинг барчаси танадаги кичик кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, эстроген қон томирларининг деворларини мустаҳкам ва эластик қилади. Ушбу гормон етарли бўлмаганда, капиллярларнинг деворлари заифлашади ва тери осонгина кўкаради.
Қандли диабет
Терининг ҳеч қандай сабабсиз кўкариши иккинчи тоифа диабетнинг дастлабки белгиларидан биридир. Ушбу касаллик билан қон айланиши бузилади, шунинг учун кўкаришлар пайдо бўлади. Агар кўкаришлар билан бир қаторда, чанқоқ, чарчоқнинг кучайиши, ҳожатхонага тез-тез бориш, кўриш қобилиятининг пасайиши сезилса ва терингизда витилиго оқ доғлари пайдо бўлса, эндокринолог билан боғланиш тавсия этилади.
Жигар касаллиги
Гепатит, ёғ ёки спиртли ичимлик туфайли жигарнинг касалланиши, шунингдек саратон ва аденома ҳам терининг кўкаришига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, шикастланган жигар етарли даражада қонни ивиши учун оқсилларини ишлаб чиқара олмайди. Натижада кўкаришлар ва қон кетишлар ҳеч қандай сабабсиз юз беради.
Витамин етишмаслиги
Танадаги турли хил жараёнларни тартибга солиш учун витаминлар ва озиқ моддалар керак. Айниқса, B12 витаминининг етишмаслиги қон шаклланишига, K витамини — қон ивишига салбий таъсир қилади. Агар организмда P витамини жуда кам бўлса, қон томирлари деворларини қўллаб-қувватловчи коллаген ишлаб чиқариш сусаяди ва темирнинг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши капиллярларга жуда ёмон таъсир қилади.
Изоҳ (0)