• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Авокадони рационга киритиш учун 3 та сабаб

    Авокадо калий, клетчатка ва фойдали ёғларга бойлиги билан машҳур. Қолаверса, яқинда олимлар авокадонинг яна учта ажойиб хусусиятини аниқлади, деб ёзади «Lisa».

    Фото: «Lisa»

    Фото: «Lisa»

    Авокадо кўп йиллар давомида супермаҳсулотлар орасида биринчи ўринда туради. Албатта, бу бежизга эмас. Бу мевани рационга қўшишнинг бир нечта сабаблари бор. Улар илмий томондан тасдиқланган.

    Вазн камайтиришга ёрдам беради

    Маълумки, қорин бўшлиғида икки турдаги ёғ тўқималари тўпланади: тери ости ёғи ва ички органларни ўраб турган виссерал ёғ. Иккинчи турдаги ёғлар иккинчи тоифадаги диабет хавфини оширади. Бироқ Иллинойс университети (АҚШ) олимларининг фикрига кўра, кунига атиги битта авокадо аёлларга қориндаги ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради.

    Тадқиқот учун олимлар 105 нафар ортиқча вазнли семиз эркак ва аёлни танлаб олди. Иштирокчилар табиий равишда икки гуруҳга бўлиниб, парҳезга ўтди. Рацион бир хил, лекин бир гуруҳ ҳар куни авокадо қабул қилди, иккинчи (назорат) гуруҳи эса ушбу мевани истеъмол қилмади. Тадқиқотнинг бошида ва охирида иштирокчилар тиббий кўрикдан ўтказилди, унинг давомида, бошқа нарсалар қаторида, қорин бўшлиғида ёғ тўқималарининг тўпланиши миқдорини баҳолаш амалга оширилди. Маълум бўлишича, авокадони истеъмол қилганларнинг қорин бўшлиғидаги виссерал ёғ миқдори камайган, аммо бу фақат аёлларда кузатилган. Ушбу мевани истеъмол қилиш эркакларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

    Холестеринни камайтиради

    Пенсильвания штат университети олимлари тақдим этган маълумотга кўра, кунига атиги битта авокадо истеъмол қилиш ёмон холестерин (паст зичликдаги липопротеин ёки LDL) даражасини пасайтиради — бу юрак-қон томир касалликлари хавфини ошишида ва атеросклеротик бляшкаларнинг шаклланишида иштирок этади.

    Тадқиқотда ортиқча вазнли ёки семириб кетган 45 киши иштирок этди. Кўнгиллилар уч гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳга турли хил парҳезлар тайинланган: кунлик рационга кам, ўртача ҳамда ўта ёғли маҳсулотлар билан эса битта авокадо қўшилган. 5 ҳафта ўтгач, олимлар натижаларни сарҳисоб қилди: авокадо гуруҳидаги иштирокчилар атеросклерознинг ривожланишига олиб келадиган LDL даражасини ҳам, оксидланган LDL даражасини ҳам энг кўп камайтиришга қодир экани маълум бўлди.

    Саратон касаллигидан ҳимоя қилади

    Онтарио (Канада)даги Гуэлф университети олимлари авокадо таркибида ўткир миелоид лейкемия (АМL)да саратон ҳужайраларининг ўсишини бостирувчи бирикма топди. Лейкемия ҳужайраларида ўсимта ҳужайраларининг ўсишига ёрдам берувчи кўп миқдорда VLCAD ферменти мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар VLCAD фаолиятини пасайтириши мумкин бўлган моддани топиш мақсадида турли хил маҳсулот ва қўшимчаларни ўрганди. Ва ниҳоят улар буни топди: бу авокадо таркибида мавжуд бўлган ёғлар синфидан бўлган авокатин B молекуласи бўлиб чиқди.

    Авокатин B аллақачон иккинчи тоифадаги диабетнинг олдини олиш ва семиришни даволаш учун синовдан ўтган. Сўнгра олимлар бу молекула VLCAD функциясига таъсир қилишини исботлай олди. «Ёмон ҳужайралар омон қолиш учун VLCAD’га боғлиқ», — деди тадқиқотчи Пол Спагнуоло. Шунинг учун ушбу ферментни нишонга олиш саратон тарқалишини секинлаштириши мумкин.

    Ўткир миелоид лейкемия барча қон саратонлари орасида энг ҳалокатли ҳисобланади. Маълум бўлишича, ушбу касаллик 65 ёшдан ошган одамларда учрайди. Беморларнинг 10 фоизидан камроғи ташхисдан кейин 5 йил омон қолади. Беморларнинг фақат ярмига кимётерапия буюрилади, қолганларига эса оғриқни қолдириш учун оддийгина паллиатив ёрдам кўрсатилади. Афсуски, АМL’ни даволашда ишлатиладиган дорилар жуда заҳарли, шунинг учун олимлар нисбатан хавфсиз моддаларни топишга ҳаракат қилмоқда ва улар асосида ўсимтага қарши курашадиган дори-дармонларни ишлаб чиқмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ҳар куни лавлаги истеъмол қилиш учун 9 та сабаб
    • Ҳафтасига камида 4 кило: вазн йўқотиш учун чиа уруғларини қандай қабул қилиш керак?
    • Нима учун бананни кўп истеъмол қилиб бўлмайди?

    18.04.2022, 11:42   Изоҳ (0)   9784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жигар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган 12 та тавсия

    17.04.2022, 19:43

    Қон ивувчанлиги бузилиб, бирор орган қонаса, литрлаб қон йўқотиш мумкин. Симптомлари фақат эркакларда кўринадиган, аёллар ташувчиси бўлган наслий касаллик — гемофи...

    17.04.2022, 14:25

    Кундузи ухлаб олишнинг саломатлик учун фойдалари

    16.04.2022, 16:48

    Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигининг 9 та белгиси

    16.04.2022, 12:58

    Кўп шакар истеъмол қилиш қандли диабетга олиб келадими?

    14.04.2022, 14:50

    Ҳар куни лавлаги истеъмол қилиш учун 9 та сабаб

    14.04.2022, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.