18—20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 18—20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
- 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19—20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19—20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Изоҳ (0)