• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Булунғурда газ баллондаги чақнаш сабаб уч киши 80–90 фоиз куйиш тан жароҳатини олди. «Райгаз» портлаган баллон «бизга тегишли эмас» демоқда

    Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги хонадонда хонадон вакиллари фойдаланиб келаётган газ баллонида чақнаш содир бўлди. Натижада хонадон эгаси, унинг турмуш ўртоғи ва 10 ёшли қизи куйиш тан жароҳатини олди. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилинганидан сўнг мухбир Фарҳод Норбўтаев воқеа жойида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, воқеа 2022 йилнинг 11 апрель куни эрталаб соат 07:00 атрофида содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Булунғур тумани «Авлиё Парпи» маҳалласидаги Нарзуллаевлар хонадонида бўлган кўнгилсизлик оқибатида жабрланган 55 ёшли хонадон эгаси, унинг 42 ёшли хотини ва 10 ёшли қизи жароҳат олиб, Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

    Жабрланувчининг укаси Жамол Нарзуллаевнинг айтишича, у воқеа содир бўлишидан бир кун аввал акасининг уйида бўлган. Ўзаро суҳбатлашиб, кечаси соат 01:00 атрофида уйига қайтган.

    Жамол Нарзуллаев.

    Жамол Нарзуллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Эрталаб соат 07:10 да менга хабар борди. Етиб келиб, тез ёрдам машинаси келгунича учаласини ҳам ташқарига олиб чиқдим. Тез ёрдам машинаси келганидан сўнг ҳаммасини шифохонага олиб бордим. Қўни-қўшнилар ҳам ёрдам бериб, уйдаги нарсаларни чиқариб, ёнғинни ўчиришган», — дейди Жамол Нарзуллаев.

    Жамол Нарзуллаевнинг айтишича, хонадондаги газ баллони портламаган.

    Фото: «Дарё»

    «Газ баллоннинг жўмраги бўлмаган. Мен уйга келганимда уйдаги ҳамма нарсани ташқарига чиқариб, баллонга қараганимда ҳали ҳам ундан газ чиқиб ётган экан. Қўлбола қилиб беркитилган. Аммо эплай олишмаган. Мен ҳали уларнинг ўзлари билан умуман гаплашганим йўқ. Тахминимча, деразаларнинг биттасида ойна бўлмаган. Шамол кириши натижасида иккинчи хона газ билан тўлган. Газ баллони чақнашидан сўнг қўни-қўшнилар хабар топган», — дейди Жамол Нарзуллаев.

    Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамга қарамасдан уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «11 апрель куни соат 9:00 да туман шифохонасига тез ёрдам машинасида уч нафар бемор олиб келинди. Бир оиланинг уч нафар аъзоси газ баллонидан нотўғри фойдаланганлиги оқибатида куйиш тан жароҳатини олган экан. Беморларнинг икки нафарида 80 фоиз, бир нафарида 90 фоиз куйиш бор. Кўрсатилаётган тиббий ёрдамга қарамасдан беморларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда», — дейди Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими шифокори Искандар Сувонов.

    Фото: «Дарё»

    Жабрланувчининг укаси Жамол Нарзуллаевнинг айтишича, воқеадан хабар топган туман газ таъминоти бўлими мутасаддилари ҳолат содир бўлган жойга келиб, газ баллони уларга тегишли эмаслигини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    «‘Тумангаз’дан одам келиб бу газ баллон бизники эмас деб, тан олмай кетган. Шунга жаҳлим чиқяпти. Бозордан сотиб олганимиз йўқ. Биз иккита газ баллон олганмиз. Уларнинг ҳужжатлари ҳам бўлиши керак. Газ баллон чиқарадиган заводимиз бўлмаса, уни ясаб бўлмаса, қандай уни тан олмаслиги мумкин? Ҳар икки ойда уни кўрикдан ўтказиш муддати бўлади. Буни текшириб кўрганда рақамлари бор экан ва унинг яроқлилик муддати ўтиб кетган экан», — дейди Жамол Нарзуллаев.

    Фото: «Дарё»

    «Булунғуртумангаз»нинг суюлтирилган газ таъминоти бўлими бошлиғи Мирзоҳид Ҳакимовнинг таъкидлашича, 2022 йилнинг 18 февраль куни «Авлиё Парпи» маҳалласига газ баллонлари тарқатилган. Мирзоҳид Ҳакимов чақнаган газ баллони уларга тегишли эмаслигини маълум қилиб, баллондан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни ҳолатни ўргандик. 2022 йилнинг 18 февраль куни ‘Авлиё Парпи’ маҳалласига газ баллонлари тарқатилган экан. Ўрганганимизда техника хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилганлиги, газ баллон бизга тегишли эмаслиги, унинг жўмрагига симдан ясама очиш ускуналари ясаб қўйилгани маълум бўлди», — дейди Мирзоҳид Ҳакимов.

    Мирзоҳид Ҳакимов.

    Мирзоҳид Ҳакимов.
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи туманда яроқсиз газ баллонлари тарқатилгани ортидан ‘тумангаз’нинг олти нафар ходими ишдан олинганини баён қилди. Мирзоҳид Ҳакимов эса улар бошқа сабаб билан ишдан кетганини таъкидлади.

    «Мен ундай ҳолат бўлганини билмайман. Ходимлар бошқа хатоликлар билан, аниқроғи, камомад учун ишдан олинган», — дейди Мирзоҳид Ҳакимов.

    Жамол Нарзуллаевнинг қўшимча қилишича, газ баллон тарқатувчи ходим унинг носозлигини айтган. Аммо акаси носоз бўлса-да уни олиб ишлатган. Акасининг энг катта хатоси шу бўлган.

    «Портлаган газ баллонини акамнинг яқинда хизматга кетган ўғли олиб келган. Одатда газ баллонлари битта уйга келиб тушади. Ёки машинада олиб келинган пайтда одамларни бир жойга тўплашади. Газ баллонини тарқатган одам ҳам акамга баллон яроқсиз эканини айтган экан. Аммо акам шундай бўлса-да, олиб ишлатган. Бир кун ёққанми, уч кун ёққанми буниси менга қоронғи. Газ баллон тарқатган одамга ҳам гапирдим. Жойи келганда айтаман, тахминан, бир машинада 100-150 та газ баллон келса, шунинг 10-15 таси яроқсиз бўлиб чиқади. У эса кимнингдир бошини ейди», — дейди Жамол Нарзуллаев.

    Фото: «Дарё»

    «Чақнаш бўлганидан кейин ҳамма нарса бир ёниб, сочилиб кетган. Ёнғин бўлмаса, уйнинг шифти қандай ёнади? Ахир бу ерга бўз тортилган бўлган. Тўғри, аланга бўлиб ёнмаган. Қисқа вақтга ёниб ўчган. Аммо Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиш хаёлимга ҳам келмаган», — дейди суҳбатдош.

    26 йилдан буён фарзандларини ёлғиз катта қилиб келган жабрланувчининг онаси Турдихол Нарзуллаеванинг айтишича, воқеа содир бўлган жойга Булунғур туман ҳокими келиб, хонадон эгаларига ёрдам беришини маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    «Неварамнинг айтишича, туман ҳокими келиб ўзимиз қўлдан келганча ёрдам қиламиз деб айтибди. Ёрдам берса, Худо ёрлақасин. Акалари бари югуриб юрибди. Туришимиз шу. Энамнинг қон босими бор, деб менга айтишмаган. Кейин билдим. Обеддан сўнг мана шу вайрона уйга келдим. 26 йилдан буён отасиз олти фарзандимни катта қилгандим. Одамлар ёрдам берган. Элга, халққа раҳмат. Қўни-қўшнилари ёрдам берган. Уларга раҳмат», — дейди Турдихол Нарзуллаева.

    «Дарё» мухбирининг аниқлашича, 2021 йилнинг декабрь ойида «Булунғуртумангаз» вакиллари томонидан тумандаги 2200 нафардан ортиқ истеъмолчидаги маиший газ баллонлар газ тўлдириш важи билан олиниб, қайтариб берилмаган. Мазкур ҳолат кейинчалик «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланган. Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    15.04.2022, 12:34   Изоҳ (0)   53342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ пластик карталардан пул ўғирлашнинг янги усули пайдо бўлганидан огоҳлантирди

    15.04.2022, 12:22

    Видео: Наманганда қўли электр гўшт майдалагичга кириб кетган икки ёшли қизга ёрдам кўрсатилди

    15.04.2022, 12:11

    Ўзбекистонда 16 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    15.04.2022, 11:33

    Тошкент шаҳар ҳокими собиқ ўринбосари Сардор Абдуллаев Uzbekistan Airports бошқарув раисига ўринбосар бўлди

    15.04.2022, 11:21

    Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса мажмуасининг реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани сабаб жиноят иши қўзғатилди

    15.04.2022, 10:44

    Ўзбекистонда ернинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    15.04.2022, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.