6 апрель куни Варшава, Берлин, Вильнюс ва Тбилисида Украинанинг Буча шаҳрида ўлдирилган тинч аҳоли хотирасига бағишланган оммавий акциялар бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари қўллари орқага боғланган ҳолда ерга ётиб олган — Бучадан Россия қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг шаҳар аҳолисининг жасадлари худди шундай ҳолатда топилганди. Берлиндаги намойишчилар Россиянинг нефть, газ ва кўмири импортига эмбарго қўйишни талаб қилди. 5 апрель куни Москва кўчаларида ҳам қўллари боғланган фаол бир кишилик акция ўтказганди.
Берлин
Мавзуга доир: Бучага ташриф буюрган Зеленский. Мариуполдаги чеченистонлик ҳарбий — урушнинг 40-кунидан фоторепортаж
Вильнюс
Тбилиси
Москва
Эслатиб ўтамиз, Киев вилоятидаги Буча шаҳрида тинч аҳолининг қирғин қилингани 2 апрель куни, Россия ҳарбийлари чиқиб кетганидан кейин Украина армияси шаҳар устидан назорат ўрнатган пайтда маълум бўлди. Украина президенти маҳаллий аҳолининг ўлимида россиялик аскарларни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг видео ва суратларини «провокация» ва «Ғарб оммавий ахборот воситалари учун Киев режимининг томошаси» деб атади. Вазирлик даъво қилишича, рус ҳарбийлари 30 март куни шаҳарни тарк этгунга қадар Буча шаҳридаги бирорта ҳам маҳаллий аҳоли «зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган».
Изоҳ (0)